Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон ва Челябинск вилояти ҳамкорлиги: саноатдан таълимгача — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказидаги брифингда Челябинск вилоятининг Ўзбекистон билан саноат, савдо, таълим ва маданий ҳамкорлиги кенгайиб бораётгани айтилди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Ўзбекистон ва Россиянинг Челябинск вилояти ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Челябинск вилояти саноат, янги технологиялар ва табиий ресурслар вазири Михаил Кнаубнинг сўзларига кўра, минтақа Ўзбекистон билан саноат ҳамкорлигини изчил кучайтириб бормоқда.
Унинг таъкидлашича, Челябинск вилояти “Иннопром” кўргазмасида бошиданоқ — 2021 йилдан буён иштирок этиб келади ва бирор марта ҳам уни ўтказиб юбормаган. Бу йил вилоят стендида 9 та корхона тақдим этилган. Улар асбобсозлик, компрессор ускуналари, беркитиш арматураси, бурғулаш асбоблари ва изоляторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Шу билан бирга, минтақага қарашли бошқа компаниялар, жумладан металлургия ва робототехника соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ҳам алоҳида иш олиб бормоқда.
“Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш юқори: майдонда кўплаб учрашувлар ўтказилмоқда, бизнес вакиллари томонидан сўровлар эса тобора ортиб бормоқда”, — деди Михаил Кнауб.
Унинг қайд этишича, Челябинскдаги корхоналар Ўзбекистонда юқори қўшилган қийматга эга лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бунга мисол сифатида вилоят компанияларидан бири Ўзбекистон миллий метрология институти учун давлат эталон даражасини етказиб бергани келтирилди. Энди республикада сатҳ ўлчагичларни қиёслаш Челябинскда ишлаб чиқарилган ускуна асосида амалга оширилади.
“Бу энди шунчаки товар айирбошлаш эмас, балки технологиялар, билим ва кўникмаларни узатишдир”, — деди вилоят саноат, янги технологиялар ва табиий ресурслар вазири.
Тошкентда, шунингдек, Челябинск вилоятининг саноат кўргазма павильони ҳам фаолият юритмоқда. Таъкидланишича, бу шунчаки кўргазма майдони эмас, балки B2B ҳамкорлиги учун тўлақонли платформа ҳисобланади. 2023 йил якунларига кўра, ушбу майдонда 26 миллион долларлик шартномалар тузилган.
Иштирокчилар таркиби эса мунтазам янгиланиб боради: кўпроқ компаниялар ўз маҳсулотларини тақдим этиши учун ротация ҳар тўрт ойда бир марта ўтказилади.
Челябинск вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўсишда давом этмоқда. Вилоят халқаро ва минтақалараро ҳамкорлик вазири ўринбосари Лариса Бахтинанинг айтишича, экспорт қарийб 20 фоизга, импорт эса икки баробарга ошган.
“Бу муносиб кўрсаткичлар ва Челябинск вилояти Ўзбекистонга экспорт бўйича етакчилар қаторига киради”, — деди у.
Челябинск маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида ҳам яхши танилган. Хусусан, супермаркетларда “Макфа” макарон ва уни, “Джинн” уруғлари, ёрмалар, ўсимлик ёғи ҳамда қандолат маҳсулотлари тақдим этилган. Ўз навбатида, Челябинск вилояти Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини ҳам янги, ҳам қайта ишланган кўринишда фаол харид қилмоқда.
Алоҳида йўналишлардан бири — таълим соҳаси. Челябинск вилояти олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабалар сони кўп, университетлар ўртасида эса ўнлаб келишувлар имзоланган.
Маданий ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда. Томонлар алмашинувлар, гастроллар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, “Дўстлик кўприклари” ёшлар лойиҳаси муваффақиятли рўёбга чиқарилган.
Батафсил — видеомизда.
Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко Ўзбекистон билан ҳамкорлик ҳақида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2026
Матбуот маркази
Ленинград вилояти 3 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажмини 50 фоизга оширмоқчи
Янгиликлар лентаси
0