https://sputniknews.uz/20260422/leningrad-viloyati-3-yilda-ozbekiston-bilan-savdo-hajmini-50-foizga-oshirmoqchi-57084137.html
Ленинград вилояти 3 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажмини 50 фоизга оширмоқчи
Ленинград вилояти 3 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажмини 50 фоизга оширмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко 3 йил ичида Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 50 фоизга ошириш режасини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кейинги 3 йилда бу кўрсаткични икки бараварга етказиш мумкин.
2026-04-22T17:13+0500
2026-04-22T17:13+0500
2026-04-22T17:13+0500
иннопром. марказий осиё – 2026
матбуот маркази видео
ҳамкорлик
россия
ўзбекистон
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/16/57082331_0:0:1864:1049_1920x0_80_0_0_355b2e7ef47027cbf8b075dbdc69e820.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ленинград вилояти уч йил ичида Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 50 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми сезиларли ўсган.Губернатор, шунингдек, Тошкентдаги “Иннопром” кўргазмасида Ленинград вилоятининг 14 компанияси иштирок этаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, улар инновацион ускуналарни, жумладан, хоналарда белгиланган ҳароратни ушлаб туриш учун совутиш қурилмаларини бошқариш тизимини тақдим этган.Бу каби ечимлар, биринчи навбатда, маълумотлар марказлари, катта ҳажмдаги маълумотлар сақланадиган объектлар, сунъий интеллект инфратузилмаси, телекоммуникация станциялари ва телевизион ускуналар учун зарур.Дрозденко Тошкент, Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан ҳамкорликка, шунингдек, “Иннопром” доирасида янги шартномалар имзоланишига алоҳида тўхталди.Александр Дрозденконинг фикрича, иқтисодий юксалиш даврида давлатлар бир-бирини қўллаб-қувватласа, бундан ҳар икки томон ютади.Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
https://sputniknews.uz/20260422/samarkand-leningrad-memorandum-57081917.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/16/57082331_191:0:1631:1080_1920x0_80_0_0_348cfaefbf91da64614fcd027d32a58d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
матбуот маркази видео, ҳамкорлик, россия, ўзбекистон, тошкент
матбуот маркази видео, ҳамкорлик, россия, ўзбекистон, тошкент
Ленинград вилояти 3 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажмини 50 фоизга оширмоқчи
Эксклюзив
Александр Дрозденконинг айтишича, Ленинград вилояти 3 йил ичида Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 50 фоизга оширишни, кейинги 3 йилда эса уни икки бараварга етказишни режалаштирмоқда
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ленинград вилояти уч йил ичида Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 50 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми сезиларли ўсган.
“Масалан, биз 2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 13 миллион доллардан сал кўпроқни ташкил этганини кўрган эдик. Бугун эса 100 миллион долларга яқинлашдик. Биз ҳар йили 15 фоизлик ўсишни кўряпмиз ва кеча президент билан учрашганимда қатъий айтдим: 3 йил ичида 50 фоизга, яна 3 йилдан кейин эса икки баравар, балки ундан ҳам кўпроқ ўсишга эришамиз. Чунки Ўзбекистон бозори жуда фаол ривожланаётганини кўряпмиз”, — деди у.
Губернатор, шунингдек, Тошкентдаги “Иннопром” кўргазмасида Ленинград вилоятининг 14 компанияси иштирок этаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, улар инновацион ускуналарни, жумладан, хоналарда белгиланган ҳароратни ушлаб туриш учун совутиш қурилмаларини бошқариш тизимини тақдим этган.
Бу каби ечимлар, биринчи навбатда, маълумотлар марказлари, катта ҳажмдаги маълумотлар сақланадиган объектлар, сунъий интеллект инфратузилмаси, телекоммуникация станциялари ва телевизион ускуналар учун зарур.
Дрозденко Тошкент, Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан ҳамкорликка, шунингдек, “Иннопром” доирасида янги шартномалар имзоланишига алоҳида тўхталди.
Александр Дрозденконинг фикрича, иқтисодий юксалиш даврида давлатлар бир-бирини қўллаб-қувватласа, бундан ҳар икки томон ютади.
“Биз бугун Ўзбекистон иқтисодиёти қанчалик тез ўсаётганини кўряпмиз. Ҳозир сизда иқтисодиётда, жумладан, қурилиш соҳасида ва истеъмол бозорида катта юксалиш юз бермоқда. Шунинг учун биз, албатта, ўз ривожланишимизни сизнинг юксалишингиз билан боғлаймиз”, — деди у.
Батафсил —
Sputnik Ўзбекистон видеосида.