https://sputniknews.uz/20260423/uy-joy-yosh-oilalar-arzon-ipoteka-57093528.html
“Ёшлар” стратегияси: уй-жойи йўқ ёш оилаларга арзонроқ ипотека берилади
“Ёшлар” стратегияси: уй-жойи йўқ ёш оилаларга арзонроқ ипотека берилади
Sputnik Ўзбекистон
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясига кўра, 2027 йилдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга арзонроқ ипотека берилади. Шунингдек, иқтидорли ўқитувчилар хорижий стажировкага юборилади, чекка ҳудудларда тил ўқитиш марказларига фоизсиз ссуда ажратилади.
2026-04-23T10:50+0500
2026-04-23T10:50+0500
2026-04-23T11:29+0500
ипотека
жамият
ўзбекистон
марказий банк
кредит
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/17/57094323_0:18:720:424_1920x0_80_0_0_a0293b059c497a6296a8a7c9c2cf00a3.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун арзонроқ ипотека ажратиш тартиби жорий этилади. Бу 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тўғрисидаги президент фармонида белгиланди.Фармонга кўра, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларнинг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.Бундай ипотека ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган, шунингдек, улар номида сўнгги уч йилда кўчмас мулк бўлмаган ёш оилаларга берилади. Ҳозир Марказий банк асосий ставкаси 14 фоизни ташкил этади. Бу шартли ҳисоб бўлиб, аниқ сумма банк шартлари, муддат ва бошланғич бадалга қараб фарқ қилади.Ҳужжатда таълим соҳаси учун ҳам қатор енгилликлар назарда тутилган. Хусусан, 2026 йил 1 июлгача нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг юқори натижага эришган ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.Шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича нодавлат қўшимча таълим хизматларини ташкил этган ёки фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга БҲМнинг 730 бараваригача фоизсиз ссуда ажратилади. Амалдаги БҲМ 412 минг сўм бўлгани учун бу ҳозирги ҳисобда 300,76 миллион сўмга тенг.
https://sputniknews.uz/20260420/mirziyoev-yoshlar-strategiya-57012606.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/17/57094323_62:0:695:475_1920x0_80_0_0_247a2ceb2000ba6b40a4aa6fb51feae8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ипотека, жамият, ўзбекистон, марказий банк, кредит, таълим
ипотека, жамият, ўзбекистон, марказий банк, кредит, таълим
“Ёшлар” стратегияси: уй-жойи йўқ ёш оилаларга арзонроқ ипотека берилади
10:50 23.04.2026 (янгиланди: 11:29 23.04.2026) 2027 йилдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга арзонроқ ипотека берилади. Шунингдек, иқтидорли ўқитувчилар хорижий стажировкага юборилади, чекка ҳудудларда тил ўқитиш марказларига фоизсиз ссуда ажратилади
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун арзонроқ ипотека ажратиш тартиби жорий этилади. Бу 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тўғрисидаги президент
фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларнинг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Бундай ипотека ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган, шунингдек, улар номида сўнгги уч йилда кўчмас мулк бўлмаган ёш оилаларга берилади. Ҳозир Марказий банк асосий ставкаси 14 фоизни ташкил этади.
Масалан, тижорат банки 200 миллион сўм ипотекани 20 йилга 18 фоиз билан ажратса, бюджет 14 фоиздан юқори бўлган 4 фоизлик қисмни қоплайди. Натижада ойлик аннуитет тўлови тахминан 3,1 миллион сўм ўрнига 2,5 миллион сўмга тушиши мумкин.
Бу шартли ҳисоб бўлиб, аниқ сумма банк шартлари, муддат ва бошланғич бадалга қараб фарқ қилади.
Ҳужжатда таълим соҳаси учун ҳам қатор енгилликлар назарда тутилган. Хусусан, 2026 йил 1 июлгача нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг юқори натижага эришган ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.
Шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича нодавлат қўшимча таълим хизматларини ташкил этган ёки фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга БҲМнинг 730 бараваригача фоизсиз ссуда ажратилади. Амалдаги БҲМ 412 минг сўм бўлгани учун бу ҳозирги ҳисобда 300,76 миллион сўмга тенг.