https://sputniknews.uz/20260423/mirziyoev-orol-yutuqlar-muammolar-tashabbuslar-57090797.html
Мирзиёев ОҚХЖ йиғилишида Орол бўйича ютуқлар, муаммолар ва ташаббусларни айтди
Мирзиёев ОҚХЖ йиғилишида Орол бўйича ютуқлар, муаммолар ва ташаббусларни айтди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ОҚХЖ йиғилишида Орол ҳавзасидаги сув тақчиллиги, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва келгуси йиллар учун минтақавий ташаббусларни санаб ўтди.
2026-04-23T09:25+0500
2026-04-23T09:25+0500
2026-04-23T09:31+0500
орол денгизи
шавкат мирзиёев
экология
иқлим ўзгариши
амударё
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/17/57090625_0:266:2560:1706_1920x0_80_0_0_83a12c222177a42f0cb689800558915e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва ОҚХЖнинг Ижроия қўмитаси раиси Асхат Оразбай ҳам қатнашди.Президент ўз нутқида асосий ютуқлар ва муаммоларни санаб ўтди, жумладан:— 2040 йилга бориб Орол денгизи ҳавзасида сув ресурслари тақчиллиги деярли икки баробар ошиб, йилига 20 миллиард куб метргача етиши мумкин;— минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалигида 1 доллар қўшилган қиймат яратиш учун деярли 3 куб метр сув сарфланаётгани, бу эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан тахминан икки баробар юқори;— Ўзбекистонда қисқа муддатда суғориладиган ерларнинг 60 фоизида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилгани, ирригация тармоқларини бетонлаш даражаси 40 фоизга етган;— насос станцияларини модернизация қилиш ҳисобига сув хўжалигида энергия истеъмоли қарийб 30 фоизга қисқартирилган;— 600 мингдан ортиқ сувдан фойдаланувчи ва 4 миллион гектардан зиёд суғориладиган ерларни қамраб оладиган ягона рақамли маълумотлар базаси шакллантирилмоқда;— амалга оширилаётган лойиҳалар туфайли ҳар йили 10 миллиард куб метрдан ортиқ сув тежалаётгани, 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 15 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилмоқда;— Ўзбекистон келгуси йилдан бошланадиган ОҚХЖга раислиги даврида жамғармани минтақавий интеграциянинг муҳим драйверларидан бирига айлантиришни мақсад қилган;Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятидаги тўлақонли иштироки қайта тикланишига умид билдирилди;Президент, шунингдек, қуйидаги таклифларни илгари сурди:— ОҚХЖ кун тартибини Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштириш;— Орол денгизи ҳавзаси бўйича тўртинчи дастур ижроси мониторингига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини киритиш;— БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди мандати ва географик қамровини бутун Орол денгизи ҳавзасига кенгайтириш;— ОҚХЖнинг сув-энергетика, музликлар ва тоғ экотизимларини сақлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва чўлланишга қарши курашиш бўйича минтақавий платформалар билан амалий ҳамкорлигини кучайтириш ;— Тошкентдаги Яшил университет қошидаги Чўлланишга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш;— сувга эҳтиёткор муносабатни жамиятнинг умумий маданий кодига айлантириш, буни мактабгача таълимдан тортиб мутахассис тайёрлашгача бўлган тизим орқали шакллантириш;— фермерлар ва саноатчиларни сувни тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланишга амалий ўргатадиган “Келажак суви” минтақавий дастурини ишга тушириш;— Афғонистон билан конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни иқлим, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликка жалб этиш;— истиқболда Орол ҳавзасидаги барча мамлакатлар, жумладан Афғонистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш ;— 2026-2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилиш;— минтақа мамлакатларида Сув ҳафталикларини мунтазам ўтказиш;Қўшни давлатлар раҳбарлари шу йил сентябрда Самарқандда бўлиб ўтадиган Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форумида иштирок этишга чақирилди.Йиғилиш якунида етакчилар Остона баёнотини, Қозоғистон раислигининг бориши тўғрисидаги қарорни, 26 мартни Халқаро Орол денгизи, Амударё ва Сирдарё куни деб эълон қилиш ҳамда Ўзбекистон етакчисини 2027-2029 йилларда жамғарма президенти этиб сайлаш тўғрисидаги қарорларни имзоладилар.
https://sputniknews.uz/20260422/eko-sammit-mirziyoev-tashabbuslar-57076310.html
амударё
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/17/57090625_190:0:2465:1706_1920x0_80_0_0_42f56669431659af1ebdc17ce7098328.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
орол денгизи, шавкат мирзиёев, экология , иқлим ўзгариши, амударё, сирдарё
орол денгизи, шавкат мирзиёев, экология , иқлим ўзгариши, амударё, сирдарё
Мирзиёев ОҚХЖ йиғилишида Орол бўйича ютуқлар, муаммолар ва ташаббусларни айтди
09:25 23.04.2026 (янгиланди: 09:31 23.04.2026) Йиғилишда сув тақчиллиги прогнози, сувни тежаш бўйича эришилган натижалар, жамғарма ислоҳоти ва янги минтақавий ташаббуслар асосий мавзулардан бўлди
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва ОҚХЖнинг Ижроия қўмитаси раиси Асхат Оразбай ҳам қатнашди.
Президент ўз нутқида асосий ютуқлар ва муаммоларни санаб ўтди, жумладан:
— 2040 йилга бориб Орол денгизи ҳавзасида сув ресурслари тақчиллиги деярли икки баробар ошиб, йилига 20 миллиард куб метргача етиши мумкин;
— минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалигида 1 доллар қўшилган қиймат яратиш учун деярли 3 куб метр сув сарфланаётгани, бу эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан тахминан икки баробар юқори;
— Ўзбекистонда қисқа муддатда суғориладиган ерларнинг 60 фоизида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилгани, ирригация тармоқларини бетонлаш даражаси 40 фоизга етган;
— насос станцияларини модернизация қилиш ҳисобига сув хўжалигида энергия истеъмоли қарийб 30 фоизга қисқартирилган;
— 600 мингдан ортиқ сувдан фойдаланувчи ва 4 миллион гектардан зиёд суғориладиган ерларни қамраб оладиган ягона рақамли маълумотлар базаси шакллантирилмоқда;
— амалга оширилаётган лойиҳалар туфайли ҳар йили 10 миллиард куб метрдан ортиқ сув тежалаётгани, 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 15 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилмоқда;
— Ўзбекистон келгуси йилдан бошланадиган ОҚХЖга раислиги даврида жамғармани минтақавий интеграциянинг муҳим драйверларидан бирига айлантиришни мақсад қилган;
Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятидаги тўлақонли иштироки қайта тикланишига умид билдирилди;
Президент, шунингдек, қуйидаги таклифларни илгари сурди:
— ОҚХЖ кун тартибини Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштириш;
— Орол денгизи ҳавзаси бўйича тўртинчи дастур ижроси мониторингига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини киритиш;
— БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди мандати ва географик қамровини бутун Орол денгизи ҳавзасига кенгайтириш;
— ОҚХЖнинг сув-энергетика, музликлар ва тоғ экотизимларини сақлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва чўлланишга қарши курашиш бўйича минтақавий платформалар билан амалий ҳамкорлигини кучайтириш ;
— Тошкентдаги Яшил университет қошидаги Чўлланишга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш;
— сувга эҳтиёткор муносабатни жамиятнинг умумий маданий кодига айлантириш, буни мактабгача таълимдан тортиб мутахассис тайёрлашгача бўлган тизим орқали шакллантириш;
— фермерлар ва саноатчиларни сувни тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланишга амалий ўргатадиган “Келажак суви” минтақавий дастурини ишга тушириш;
— Афғонистон билан конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни иқлим, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликка жалб этиш;
— истиқболда Орол ҳавзасидаги барча мамлакатлар, жумладан Афғонистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш ;
— 2026-2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилиш;
— минтақа мамлакатларида Сув ҳафталикларини мунтазам ўтказиш;
Қўшни давлатлар раҳбарлари шу йил сентябрда Самарқандда бўлиб ўтадиган Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форумида иштирок этишга чақирилди.
Йиғилиш якунида етакчилар Остона баёнотини, Қозоғистон раислигининг бориши тўғрисидаги қарорни, 26 мартни Халқаро Орол денгизи, Амударё ва Сирдарё куни деб эълон қилиш ҳамда Ўзбекистон етакчисини 2027-2029 йилларда жамғарма президенти этиб сайлаш тўғрисидаги қарорларни имзоладилар.