ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. “Россия” Миллий марказининг “Универмаг” лойиҳаси дўконларда кам учрайдиган кичик Россия брендлари ва ҳунармандларини бирлаштиради. Маҳсулотларнинг аксарияти усталар томонидан қўлда ясалган. Тошкентдаги “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрганлар асл сувенирларни харид қилиш имконига эга бўлишди.“Универмаг” кўргазмага Россиянинг 39 та ҳудудидан 50 та ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини олиб келди. Уларнинг барчаси маданият, тарих ва халқ руҳини акс эттиради. Бу ерда Гжель чинниси, Жостово нақшлари, Оренбург тивит рўмоллари, Димково ўйинчоқлари, муаллифлик тақинчоқлари, тўқимачилик ва интерьер буюмлари, шунингдек, турли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бор.Стенд савдогарлар макони услубида безатилган: унда ёғоч элементлар, табиий фактуралар ва тарихий савдо йўлларига ишора қилувчи визуал деталлардан фойдаланилган. Рус халқ мусиқаси эса муҳитни янада бойитган.Бу ерда “Россия” Миллий марказининг бўлажак биноси макетини ҳам томоша қилиш мумкин эди. Бино қурилиши Москвада 2026 йил март ойида бошланган. Унинг очилиши 2029 йилга мўлжалланган.Эслатиб ўтамиз, Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.
“Россия” Миллий марказининг “Универмаг”и “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасидаги энг ёрқин стендлардан бирига айланди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. “Россия” Миллий марказининг “Универмаг” лойиҳаси дўконларда кам учрайдиган кичик Россия брендлари ва ҳунармандларини бирлаштиради. Маҳсулотларнинг аксарияти усталар томонидан қўлда ясалган. Тошкентдаги “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрганлар асл сувенирларни харид қилиш имконига эга бўлишди.
“Универмаг” кўргазмага Россиянинг 39 та ҳудудидан 50 та ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини олиб келди. Уларнинг барчаси маданият, тарих ва халқ руҳини акс эттиради. Бу ерда Гжель чинниси, Жостово нақшлари, Оренбург тивит рўмоллари, Димково ўйинчоқлари, муаллифлик тақинчоқлари, тўқимачилик ва интерьер буюмлари, шунингдек, турли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бор.
Кўргазма учун махсус тайёрланган ноёб маҳсулотлар алоҳида эътибор тортди. Улар орасида ўзбекона нақшлар билан безатилган ёстиқлар тўплами ҳам бор.
Стенд савдогарлар макони услубида безатилган: унда ёғоч элементлар, табиий фактуралар ва тарихий савдо йўлларига ишора қилувчи визуал деталлардан фойдаланилган. Рус халқ мусиқаси эса муҳитни янада бойитган.
Бу ерда “Россия” Миллий марказининг бўлажак биноси макетини ҳам томоша қилиш мумкин эди. Бино қурилиши Москвада 2026 йил март ойида бошланган. Унинг очилиши 2029 йилга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.