https://sputniknews.uz/20260422/samarqand-forumi-yakunlari-deklaratsiya-dron-bolinmasi-va-yoshlar-sammiti-57049968.html
Самарқанд форуми якунлари: декларация, дрон бўлинмаси ва ёшлар саммити
Самарқанд форуми якунлари: декларация, дрон бўлинмаси ва ёшлар саммити
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда гиёҳвандлик таҳдидларига қарши кураш бўйича халқаро форум якунларига кўра Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Форум доирасида ёшлар саммити ўтди ва Қирғизистон дронлар бўлинмасини тақдим этди.
2026-04-22T09:56+0500
2026-04-22T09:56+0500
2026-04-22T09:56+0500
наркотик моддалар
ўзбекистон
бмт
гиёҳванд моддалар
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/15/57042836_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_68dbc54c6b404ad7930cb97c447e48cf.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Самарқандда трансмиллий гиёҳвандлик таҳдидларига қарши кураш бўйича халқаро форум якунларига кўра, гиёҳвандликка қарши курашда янги ёндашувларни белгилаб берувчи Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.Ҳужжат наркотик таҳдидларга қарши тарқоқ курашдан тизимли ва халқаро миқёсда мувофиқлаштирилган сиёсатга ўтишни назарда тутади. Унда куч ишлатиш чоралари билан бирга профилактика ва даволашга ҳам эътибор қаратиш, молиявий оқимларни аниқлаш, криптоактивларни блоклаш ва синтетик моддалар ишлаб чиқариш каналларини тугатиш таклиф этилмоқда.БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили ўринбосари Александр Федулов Марказий Осиёни ҳозирги ва келажак авлод учун хавфсизлик, саломатлик ва фаровонлик ҳукм сурадиган гиёҳванд моддалардан холи ҳудудга айлантириш бўйича қарор қабул қилинганини таъкидлади.Форум доирасида Қирғизистон Марказий Осиёда гиёҳвандлик таҳдидларига қарши кураш бўйича биринчи учувчисиз бўлинмани тақдим этди.Шунингдек, Иссиқкўлда учувчисиз технологиялар марказини ташкил этиш режаси маълум қилинди. У дрон операторларини тайёрлаш, дронлар ёрдамида жиноятчиликка қарши курашиш, рақамли криминалистика ва гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши лабораторияни ўз ичига олади.Самарқандда форум доирасида халқаро ёшлар саммити ҳам бўлиб ўтди. Унда турли мамлакатлардан келган ёшлар гиёҳвандлик жиноятларига қарши қаратилган лойиҳалар ва стартапларини тақдим этди. Саммитда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга ружу қўйиш оқибатлари ҳақида саҳналаштирилган чиқиш ҳам намойиш этилди.
https://sputniknews.uz/20260420/mirziyoev-narkotahdidlar-forum-murojaat-56991700.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/15/57042836_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e92c2fa42cd49c8ddf99beba9f00dc21.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наркотик моддалар, ўзбекистон, бмт, гиёҳванд моддалар, қирғизистон
наркотик моддалар, ўзбекистон, бмт, гиёҳванд моддалар, қирғизистон
Самарқанд форуми якунлари: декларация, дрон бўлинмаси ва ёшлар саммити
Самарқанддаги халқаро форум якунларига кўра, гиёҳвандликка қарши кураш бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди, Қирғизистон учувчисиз бўлинмасини намойиш этди ва ёшлар саммити ўтказилди
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Самарқандда трансмиллий гиёҳвандлик таҳдидларига қарши кураш бўйича халқаро форум якунларига кўра, гиёҳвандликка қарши курашда янги ёндашувларни белгилаб берувчи Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Ҳужжат наркотик таҳдидларга қарши тарқоқ курашдан тизимли ва халқаро миқёсда мувофиқлаштирилган сиёсатга ўтишни назарда тутади. Унда куч ишлатиш чоралари билан бирга профилактика ва даволашга ҳам эътибор қаратиш, молиявий оқимларни аниқлаш, криптоактивларни блоклаш ва синтетик моддалар ишлаб чиқариш каналларини тугатиш таклиф этилмоқда.
БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили ўринбосари Александр Федулов Марказий Осиёни ҳозирги ва келажак авлод учун хавфсизлик, саломатлик ва фаровонлик ҳукм сурадиган гиёҳванд моддалардан холи ҳудудга айлантириш бўйича қарор қабул қилинганини таъкидлади.
Форум доирасида Қирғизистон Марказий Осиёда гиёҳвандлик таҳдидларига қарши кураш бўйича биринчи учувчисиз бўлинмани тақдим этди.
БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Қирғизистондаги дастурий офиси раҳбари Андрей Селезневнинг айтишича, Россия ҳомийлиги ва Қирғизистон ИИВ кўмагида ташкил этилган мазкур бўлинма 200 дан ортиқ операцияда қатнашиб, 7 тоннадан зиёд гиёҳванд моддаларни мусодара қилган.
Шунингдек, Иссиқкўлда учувчисиз технологиялар марказини ташкил этиш режаси маълум қилинди. У дрон операторларини тайёрлаш, дронлар ёрдамида жиноятчиликка қарши курашиш, рақамли криминалистика ва гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши лабораторияни ўз ичига олади.
Самарқандда форум доирасида халқаро ёшлар саммити ҳам бўлиб ўтди. Унда турли мамлакатлардан келган ёшлар гиёҳвандлик жиноятларига қарши қаратилган лойиҳалар ва стартапларини тақдим этди. Саммитда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга ружу қўйиш оқибатлари ҳақида саҳналаштирилган чиқиш ҳам намойиш этилди.