https://sputniknews.uz/20260421/mirziyoev-manturov-russia-delegatsiya-qabul-57022458.html
ИННОПРОМ доирасида Мирзиёев Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
ИННОПРОМ доирасида Мирзиёев Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров билан учрашувда Ўзбекистон—Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлиги, саноат кооперацияси, энергетика, сунъий интеллект ва янги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
2026-04-21T09:16+0500
2026-04-21T09:16+0500
2026-04-21T09:16+0500
ўзбекистон
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
тошкент
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/15/57022124_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_a047ffa0b1d8e70dd5a14f82e4b177fc.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни Россия Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Мантуров шу кунларда Тошкентда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилмоқда.Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.Мирзиёев 35 мамлакатдан 10 мингдан зиёд бизнес вакиллари иштирок этаётган олтинчи “ИННОПРОМ” кўргазмаси муваффақиятли ташкил этилганини юқори баҳолади.Учрашувда, энг аввало, олий даражада эришилган, айниқса савдо-иқтисодий соҳадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.Савдо ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, саноат, тинч атом, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.Томонлар товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, шунингдек, устувор тармоқларда, жумладан саноат зоналари доирасида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.Ҳудудлар ва тадбиркорлар даражасидаги фаол алоқаларни кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Шунингдек, техника йўналишидаги қўшма олийгоҳлар негизида иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун муҳандис кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.Учрашувда Россия ҳудудлари ва компаниялари раҳбарлари мамлакат етакчисига турли соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларини тақдим этди.
https://sputniknews.uz/20260420/navoiy-russia-sanoat-park-56995727.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/15/57022124_212:0:1900:1266_1920x0_80_0_0_a29d1c31afefaedf799dde7c47b0894e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, денис мантуров, ўзбекистон, россия, тошкент, иннопром, марказий осиё, владимир путин, саноат ҳамкорлиги, савдо-иқтисодий алоқалар, кооперация лойиҳалари, сунъий интеллект, энергетика
шавкат мирзиёев, денис мантуров, ўзбекистон, россия, тошкент, иннопром, марказий осиё, владимир путин, саноат ҳамкорлиги, савдо-иқтисодий алоқалар, кооперация лойиҳалари, сунъий интеллект, энергетика
ИННОПРОМ доирасида Мирзиёев Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров билан учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги саноат кооперацияси, савдо ва янги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни Россия Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Мантуров шу кунларда Тошкентда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилмоқда.
Учрашувда Татаристон ва Бошқирдистон республикалари, Ленинград, Киров, Иркутск ва Омск вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, Россиянинг қатор етакчи компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди.
Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мирзиёев 35 мамлакатдан 10 мингдан зиёд бизнес вакиллари иштирок этаётган олтинчи “ИННОПРОМ” кўргазмаси муваффақиятли ташкил этилганини юқори баҳолади.
Учрашувда, энг аввало, олий даражада эришилган, айниқса савдо-иқтисодий соҳадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, саноат, тинч атом, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, шунингдек, устувор тармоқларда, жумладан саноат зоналари доирасида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Ҳудудлар ва тадбиркорлар даражасидаги фаол алоқаларни кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, энергия самарадорлиги, сув хўжалиги, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект каби истиқболли йўналишлардаги режалар қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, техника йўналишидаги қўшма олийгоҳлар негизида иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун муҳандис кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда Россия ҳудудлари ва компаниялари раҳбарлари мамлакат етакчисига турли соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларини тақдим этди.