https://sputniknews.uz/20260420/navoiy-russia-sanoat-park-56995727.html
Мантуров Навоийда Россия иштирокида янги қўшма саноат парки ишга тушганини айтди
Мантуров Навоийда Россия иштирокида янги қўшма саноат парки ишга тушганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Денис Мантуров Иннопромда Навоий вилоятидаги янги қўшма саноат паркида ишлаб чиқариш бошланишини айтди. У, Россиянинг Марказий Осиё билан саноат, инвестиция ва технология соҳаларидаги ҳамкорлиги кенгаяётганини таъкидлади
2026-04-20T12:11+0500
2026-04-20T12:11+0500
2026-04-20T12:11+0500
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
денис мантуров
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/14/56990446_0:115:3054:1832_1920x0_80_0_0_cd84e31b72060581456b19b50da36afc.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров Ўзбекистонда янги қўшма саноат паркида биринчи резидент ишлаб чиқаришига старт берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, бундай майдонлар аллақачон Чирчиқ ва Жиззахда фаолият юритмоқда. Энди эса Навоий вилоятидаги янги қўшма саноат паркида ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.Унинг таъкидлашича, технологик компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган бундай саноат марказлари бошқа халқаро ҳамкорларда ҳам қизиқиш уйғотмоқда.Мантуров, шунингдек, Россия Марказий Осиё давлатлари билан саноат ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантираётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда қарийб 3,9 триллион рубллик 170 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда, Қирғизистонда Россия асосий инвесторлар учлигига киради, Тожикистон ва Туркманистонда эса Россия бизнеси саноат ва энергетика соҳаларида иштирок этмоқда.“Иннопром” доирасида Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари саноат вазирларининг биринчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Мантуров унда умумий мақсад бизнеснинг технологик етуклигини ошириш ва янги истиқболли соҳаларни ўзлаштиришдан иборат бўлиши кераклигини таъкидлади.Унинг қўшимча қилишича, ҳамкорликнинг асосий тамойили малака алмашиш, транспорт инфратузилмаси, логистика ва электрон тижоратни ривожлантириш, шунингдек, молиявий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлиши керак.
https://sputniknews.uz/20251203/mintaqalararo-hamkorlik-yol-xarita-53916922.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/14/56990446_31:0:2762:2048_1920x0_80_0_0_7d814689da501c98a08ff2170eca0c62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, денис мантуров, иннопром, иннопром марказий осиё, навоий, саноат парки, марказий осиё, технология, инвестиция, саноат ҳамкорлиги
ўзбекистон, россия, денис мантуров, иннопром, иннопром марказий осиё, навоий, саноат парки, марказий осиё, технология, инвестиция, саноат ҳамкорлиги
Мантуров Навоийда Россия иштирокида янги қўшма саноат парки ишга тушганини айтди
Денис Мантуров Иннопромда Навоий вилоятидаги янги қўшма саноат паркида биринчи резидент корхонаси ишга туширилишини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров Ўзбекистонда янги қўшма саноат паркида биринчи резидент ишлаб чиқаришига старт берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, бундай майдонлар аллақачон Чирчиқ ва Жиззахда фаолият юритмоқда. Энди эса Навоий вилоятидаги янги қўшма саноат паркида ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
“Бугун Жамшид Абдуҳакимович билан биргаликда Навоий вилоятидаги янги қўшма саноат паркида биринчи резидент ишлаб чиқаришига старт берамиз”, — деди Мантуров “Иннопром. Марказий Осиё — 2026” доирасида.
Унинг таъкидлашича, технологик компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган бундай саноат марказлари бошқа халқаро ҳамкорларда ҳам қизиқиш уйғотмоқда.
Мантуров, шунингдек, Россия Марказий Осиё давлатлари билан саноат ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантираётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда қарийб 3,9 триллион рубллик 170 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда, Қирғизистонда Россия асосий инвесторлар учлигига киради, Тожикистон ва Туркманистонда эса Россия бизнеси саноат ва энергетика соҳаларида иштирок этмоқда.
“Минтақанинг барча мамлакатлари билан гидроэнергетика, сув таъминоти, Россия дизайнидаги атом электр станцияларини қуришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз”, — деди у.
“Иннопром” доирасида Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари саноат вазирларининг биринчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Мантуров унда умумий мақсад бизнеснинг технологик етуклигини ошириш ва янги истиқболли соҳаларни ўзлаштиришдан иборат бўлиши кераклигини таъкидлади.
“Биз ўз ютуқларимизни, жумладан, ҳамкорларимиз ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини ҳам баҳам кўришга тайёрмиз. Умуман олганда, қўшма илмий, таълим ва инвестиция дастурлари доирасида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, — деди Мантуров.
Унинг қўшимча қилишича, ҳамкорликнинг асосий тамойили малака алмашиш, транспорт инфратузилмаси, логистика ва электрон тижоратни ривожлантириш, шунингдек, молиявий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлиши керак.