Иннопром - 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2026
ИННОПРОМ — саноат ва технологиялар бўйича халқаро кўргазма бўлиб, унда компаниялар лойиҳаларини намойиш этади ва янги ҳамкорликлар ўрнатади. 2026 йилда унда 35 давлатдан, жумладан, Россия, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, БАА, Озарбайжондан делегациялар иштирок этмоқда.

Маҳаллий компаниялар, Enter Engineering, АҚШ ускуналари: АЭС қурилиши бўйича жавоб берилди

© SputnikСессия "Проект АЭС в Узбекистане: масштаб и окно возможностей для промышленности" в рамках Иннопрома
Сессия Проект АЭС в Узбекистане: масштаб и окно возможностей для промышленности в рамках Иннопрома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2026
Oбуна бўлиш
Иннопромда АЭС қурилишида маҳаллий компаниялар ва материаллар етказиб берувчиларига устуворлик берилиши айтилди, шунингдек, Enter Engineering иштироки ва АҚШ ускуналари бўйича изоҳ берилди
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. АЭС қурилиши учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ресурслар, ускуналар ва материаллар етказиб берувчиларига эҳтиёж юқори.
Бу ҳақда Иннопром доирасидаги "Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси: кўлами ва саноат учун имкониятлар ойнаси" сессиясида “Атомстройэкспорт” вице-президенти, Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси директори Павел Безруков маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Безруковнинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлган компанияларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

“Шунга кўра, максимал имтиёзлар айнан Ўзбекистон ёки қўшма компаниялар учун бўлади,” — деди у.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Суҳроб Абдураҳмонов эса АЭС қурилиши маҳаллий бизнес учун кенг кўламли саноат буюртмаси эканини таъкидлади. Унинг айтишича, палата ушбу лойиҳада халқаро технологиялар ва маҳаллий ишлаб чиқариш қувватлари ўртасида кўприк бўлишга тайёр.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси вакили Баҳодир Исмоиловнинг маълум қилишича, бир қатор банклар, жумладан, Саноат-қурилиш банки қурилиш материаллари етказиб берувчи тадбиркорлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш пакетини тайёрламоқда. Ҳозирда зарур маҳсулот турлари ва молиялаштириш ҳажмлари аниқлаштирилмоқда.
Шунингдек, Жиззах АЭСи қурилиши дирекцияси қурилиш бўйича директор ўринбосари Отабек Аманов журналистлар саволига жавобан Enter Engineering компаниясининг лойиҳадаги эҳтимолий иштирокига ҳам тўхталди.
“Бу компания ресурслари, тажрибаси ва салоҳияти жиҳатидан Марказий Осиёдаги энг йириклардан бири сифатида барча танлов жараёнларидан ўтган. Агар у бундан буён ҳам бош пудратчи ва лойиҳа олдидаги мажбуриятларини бажаришда давом этса, биз у билан ишлаймиз”, — деди у.
Бошқа бир саволга жавобан Павел Безруков АЭС учун АҚШда ишлаб чиқарилган ускуналар харид қилинмаслиги аниқлигини билдирди.
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонда АЭС қурилишига таъсир қилмайди - "Атомстройэкспорт"
Янгиликлар лентаси
0