Ходжаев Иннопром очилишида Ўзбекистон иқтисоди ва минтақавий ҳамкорлик ҳақида гапирди

© telegram sputnikuzbekistanЗа короткое время выставка "ИННОПРОМ
За короткое время выставка ИННОПРОМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
Oбуна бўлиш
Жамшид Ходжаев “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси очилишида Ўзбекистонда саноат улуши ЯИМда 27 фоизга етгани, иқтисодий ўсиш эса 7 фоиз даражасида кутилганини айтди
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қисқа вақт ичида “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси давлат ва бизнес ўртасидаги очиқ мулоқотнинг нуфузли ва талабгир форматига, ишончли ҳамкорлар ва янги имкониятлар учрашуви майдонига айланди.
Бу ҳақда Тошкентда кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форумда Европа, Осиё ва Африкадан ҳамкорлар иштирок этаётгани Марказий Осиёга саноат ўсиши, технологик янгиланиш ва ишбилармонлик кооперацияси макони сифатида халқаро қизиқиш ортиб бораётганини тасдиқлайди.
Ходжаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ЯИМда саноат улуши 27 фоизга етган, жорий йилда иқтисодий ўсиш эса 7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.
“Энг муҳими, биз хомашё моделидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга изчил ўтмоқдамиз. Биз барқарор ўсиш, рақобатбардошлик ва янги иш ўринларининг асосини айнан шунда кўрамиз”, — деди Ходжаев.
Унинг айтишича, 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан савдо ҳажми 22 миллиард долларга яқинлашган.
Минтақа давлатлари ва Россия капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони қарийб 6 мингтани ташкил этади, шундан 3 мингдан ортиғи Россия иштирокидаги корхоналардир.
Ходжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Россия корхоналари иштирокида умумий қиймати 47 миллиард доллардан зиёд бўлган 330 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
Россия билан ҳамкорликда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мис бойитиш фабрикаси ишга туширилган. Навоий саноат паркида косметика, маиший кимё ва аэрозоль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Агросаноат, озиқ-овқат саноати, логистика ва бошқа йўналишларда ҳам ташаббуслар илгари сурилмоқда.
У, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан қўшма лойиҳаларга ҳам тўхталиб, саноатлаштириш Ўзбекистон учун стратегик устувор йўналиш эканини таъкидлади.
“Ўзбекистон нафақат ўзи, балки бутун минтақа учун янги саноат юксалишини таъминлаши мумкин бўлган бир қатор асосий йўналишларга эга. Булар машинасозлик, кимё ва нефть-кимё саноати, энергетика ва янги авлод индустриясидир. Саноатни рақамлаштиришни алоҳида таъкидламоқчиман. Бугунги кунда рақобатбардошлик нафақат ҳажм, балки технология ва автоматлаштириш билан ҳам белгиланади”, — деди Ходжаев.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон тўқимачилик, фармацевтика, биотехнология ва электромобиллик соҳаларида ҳам катта салоҳиятга эга.
“Ушбу йўналишларнинг барчасида Ўзбекистон қўшма ташаббуслар, технологиялар трансфери ва янги ишлаб чиқаришларни ишга тушириш учун очиқ”, — дея хулоса қилди у.
Иннопром. Логотип  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2026
Тошкентда INNOPROM. Central Asia 2026 кўргазмаси бошланади
Янгиликлар лентаси
0