Тошкентда INNOPROM. Central Asia 2026 кўргазмаси бошланади

© пресс-служба INNOPROMИннопром. Логотип
Иннопром. Логотип  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2026
Oбуна бўлиш
20 апрелдан Тошкентда INNOPROM. Central Asia 2026 очилади. Кўргазмада 35 давлат, 500 нафардан ортиқ компания иштирок этади, ТМҲ эса Ўзбекистондаги транспорт лойиҳаларини ҳам тақдим этган
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Тошкентда 20–22 апрель кунлари CAEx Uzbekistan мажмуасида INNOPROM. Central Asia 2026 кўргазмаси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар маълумотига кўра, унда 35 давлат иштирок этади, кўргазма майдони 18 минг квадрат метрдан ошади.
Расмий дастурга кўра, асосий меҳмонлар орасида Россия ҳукумати раиси ўринбосари Денис Мантуров, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Беларусь бош вазири ўринбосари Владимир Караник, Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев, ЕОИК вазири Гоар Барсегян ва МДҲ бош котиби Сергей Лебедев бор.
Кўргазмада Трансмашхолдинг, Росатом, КАМАЗ, Татнефть, ММК, Ростех, Нацпроектстрой каби йирик компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон томонидан Олмалиқ КМК, Ўзкимёсаноат, Ўзкимёмаш, IT Park Uzbekistan ва Ўзбекистон технологик металлар комбинати қатнашади.
Трансмашхолдинг ИННОПРОМ арафасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини тақдим этди. Компания Тошкент метрополитенига ҳозиргача 164 та вагон етказиб берганини, амалдаги шартнома бўйича яна 56 та вагон топширилиши кутилaётганини маълум қилди.

Маълумот учун, INNOPROM — саноат, технология ва кооперацияга бағишланган йирик халқаро кўргазма. 2025 йил Тошкентдаги кўргазмага 11 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган, 500 дан зиёд компания қатнашган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Пятая Международная промышленная выставка ИННОПРОМ. Центральная Азия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Навбатдаги "Иннопром. Марказий Осиё" кўргазмасининг санаси маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0