https://sputniknews.uz/20260420/uzbekistan-farmatsevtika-bozor-markirovka-tasir-57017592.html
Ўзбекистон фармацевтика бозори 72 трлн сўмга етди: маркировка қандай таъсир қилди?
Ўзбекистон фармацевтика бозори 72 трлн сўмга етди: маркировка қандай таъсир қилди?
Sputnik Ўзбекистон
Иннопромда Ўзбекистон фармацевтика бозори 25 фоизга ўсиб, 72 триллион сўмга етгани айтилди. Россияда эса рақамли маркировка ноқонуний савдони камайтириб, 3,3 миллиард шубҳали товарни блоклаган.
2026-04-20T19:21+0500
2026-04-20T19:21+0500
2026-04-20T19:21+0500
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
рақамли технологиялар
россия
ўзбекистон
дори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1e/46380164_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_740a424da8c975c2c4cae26e14273c07.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон фармацевтика бозори 25 фоизга ўсиб, 72 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Иннопром доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директорининг иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари Шоядбек Васиев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Васиевнинг сўзларига кўра, рақамли маркировка бозорни тўхтатмайди, аксинча унинг ўсиши ва “оқланиши”га ёрдам беради.Маркировкаланган дори воситалари сони 1500 тадан 12 мингдан ошди. Дорихоналарда маркировкаланган дори воситалари савдоси 252 миллион донага, улгуржи сегментда эса 1,5 миллиард донага етди.Шунингдек, маркировка орқали бозордаги маълумотлар ҳам янгиланиб, реестрдаги 40 мингдан ортиқ позициядан 13,5 мингга яқини амалда муомалада экани аниқланган.Иннопромда келтирилган маълумотларга кўра, Россияда ҳам рақамли маркировка ноқонуний савдо улушини сезиларли қисқартирган.Бундан ташқари, 2019 йилдан бери маркировка тизими Россия бюджетига қарийб 1,8 триллион рубль қўшимча тушум келтирган. Икки йил ичида эса 3,3 миллиард шубҳали товар блокланган.Эслатиб ўтамиз, Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20260420/uzbekistan-raqam-kod-tovarlar-aylanma-57009531.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1e/46380164_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7d92afbe51c665df4c94ee4ba68dfd90.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, иннопром, фармацевтика бозори, рақамли маркировка, асл белгиси, дори воситалари, ноқонуний савдо, шубҳали товарлар, соғлиқни сақлаш вазирлиги
ўзбекистон, россия, иннопром, фармацевтика бозори, рақамли маркировка, асл белгиси, дори воситалари, ноқонуний савдо, шубҳали товарлар, соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон фармацевтика бозори 72 трлн сўмга етди: маркировка қандай таъсир қилди?
Иннопромда Ўзбекистон фармацевтика бозори 25 фоизга ўсиб, 72 триллион сўмга етгани айтилди. Россияда эса маркировка ноқонуний савдо ва шубҳали товарлар улушини камайтирган
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон фармацевтика бозори 25 фоизга ўсиб, 72 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Иннопром доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директорининг иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари Шоядбек Васиев маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Васиевнинг сўзларига кўра, рақамли маркировка бозорни тўхтатмайди, аксинча унинг ўсиши ва “оқланиши”га ёрдам беради.
Қайд этилишича, тизимдаги ишлаб чиқарувчилар сони 157 тадан 850 тага етган. “Асл Белгиси”га барча 59 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи, 455 та улгуржи компания, қарийб 1600 та давлат тиббиёт муассасаси ва 7600 та дорихона уланган.
Маркировкаланган дори воситалари сони 1500 тадан 12 мингдан ошди. Дорихоналарда маркировкаланган дори воситалари савдоси 252 миллион донага, улгуржи сегментда эса 1,5 миллиард донага етди.
Шунингдек, маркировка орқали бозордаги маълумотлар ҳам янгиланиб, реестрдаги 40 мингдан ортиқ позициядан 13,5 мингга яқини амалда муомалада экани аниқланган.
Иннопромда келтирилган маълумотларга кўра, Россияда ҳам рақамли маркировка ноқонуний савдо улушини сезиларли қисқартирган.
Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Екатерина Приезжеванинг сўзларига кўра, қадоқланган сув сегментида ноқонуний айланма 60 фоизга, парфюмерияда 82 фоизга, тамаки маҳсулотларида 56 фоизга камайган.
Бундан ташқари, 2019 йилдан бери маркировка тизими Россия бюджетига қарийб 1,8 триллион рубль қўшимча тушум келтирган. Икки йил ичида эса 3,3 миллиард шубҳали товар блокланган.
Эслатиб ўтамиз,
Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.