https://sputniknews.uz/20260420/uzbekistan-eaeu-qoshma-korxonalar-56998996.html
Барсегян Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан қўшма корхоналари 5 мингтага етганини айтди
Барсегян Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан қўшма корхоналари 5 мингтага етганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан қўшма корхоналари сони қарийб 5 мингтага етди. Гоар Барсегянга кўра, саноат соҳасидаги кооперация алоқалари ҳажми ҳам 8 миллиард долларга яқинлашган.
2026-04-20T14:28+0500
2026-04-20T14:28+0500
2026-04-20T15:37+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
ҳамкорлик
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/14/56995257_113:237:1280:893_1920x0_80_0_0_3097bbf4d11802c560cabda6be7dbe31.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан қўшма корхоналари сони қарийб 5 мингтага етди, саноат соҳасидаги кооперация алоқалари ҳажми эса қарийб 8 миллиард долларни ташкил этмоқда.Бу ҳақда “Иннопром” ялпи сессиясида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат ва агросаноат мажмуи бўйича ҳайъат аъзоси, вазир Гоар Барсегян маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ саноат ва агросаноат мажмуи, божхона ва техник жиҳатдан тартибга солиш, транспорт, энергетика ҳамда логистика каби йўналишларда ички кун тартибини ривожлантириш билан бирга, халқаро ҳамкорлар тармоғини ҳам кенгайтирмоқда.Барсегян Шавкат Мирзиёевнинг стратегик ташаббуслари аъзо давлатлар билан биргаликда саноат, агросаноат мажмуи, шунингдек рақамли ва инновацион технологиялар соҳасида кооперацияни ривожлантиришга қаратилганини ҳам қайд этди.Унинг айтишича, Ўзбекистон тармоқ уюшмалари билан биргаликда “Робототехника” Евроосиё технологик платформаси ишида фаол иштирок этмоқда. Бу доирада робототехника, саноат роботларини жорий этиш ва барқарор кооперация занжирларини шакллантириш бўйича давлатлараро дастур ишлаб чиқилган.
https://sputniknews.uz/20251204/mirziyoev-manturov-uchrashuv-53927679.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/14/56995257_201:151:1280:960_1920x0_80_0_0_64e4f8ab982e86318a3f2c13ad848bcd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, гоар барсегян, иннопром, қўшма корхоналар, саноат кооперацияси, 5 мингта корхона, 8 миллиард доллар, робототехника, марказий осиё
ўзбекистон, еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, гоар барсегян, иннопром, қўшма корхоналар, саноат кооперацияси, 5 мингта корхона, 8 миллиард доллар, робототехника, марказий осиё
Барсегян Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан қўшма корхоналари 5 мингтага етганини айтди
14:28 20.04.2026 (янгиланди: 15:37 20.04.2026) Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан қўшма корхоналари сони қарийб 5 мингтага етди. Шу билан бирга, саноат кооперацияси ва технологик ҳамкорлик ҳам кенгайиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан қўшма корхоналари сони қарийб 5 мингтага етди, саноат соҳасидаги кооперация алоқалари ҳажми эса қарийб 8 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда “Иннопром” ялпи сессиясида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат ва агросаноат мажмуи бўйича ҳайъат аъзоси, вазир Гоар Барсегян маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ саноат ва агросаноат мажмуи, божхона ва техник жиҳатдан тартибга солиш, транспорт, энергетика ҳамда логистика каби йўналишларда ички кун тартибини ривожлантириш билан бирга, халқаро ҳамкорлар тармоғини ҳам кенгайтирмоқда.
“Бу архитектурада Ўзбекистон ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат сифатида муҳим ўрин тутади”, — деди Барсегян.
Барсегян Шавкат Мирзиёевнинг стратегик ташаббуслари аъзо давлатлар билан биргаликда саноат, агросаноат мажмуи, шунингдек рақамли ва инновацион технологиялар соҳасида кооперацияни ривожлантиришга қаратилганини ҳам қайд этди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон тармоқ уюшмалари билан биргаликда “Робототехника” Евроосиё технологик платформаси ишида фаол иштирок этмоқда. Бу доирада робототехника, саноат роботларини жорий этиш ва барқарор кооперация занжирларини шакллантириш бўйича давлатлараро дастур ишлаб чиқилган.