https://sputniknews.uz/20260420/mirziyoev-xorij-ish-choralar-maqullash-57015482.html
Мирзиёев хорижда юқори даромадли ишга тайёрлаш ва ҳимоя чораларини маъқуллади
Мирзиёев хорижда юқори даромадли ишга тайёрлаш ва ҳимоя чораларини маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, фуқароларни хориждаги юқори даромадли иш ўринларига тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича таклифлар билан танишди.
2026-04-20T18:05+0500
2026-04-20T18:05+0500
2026-04-20T18:05+0500
миграция агентлиги
миграция
ўзбекистон
иш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34368064_0:100:1280:820_1920x0_80_0_0_fda832b8103e663a9e645562227abfb3.png
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, фуқароларни хориждаги юқори даромадли иш ўринларига тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди.Бугунги кунда юртдошларимиз 40 га яқин давлатда меҳнат қилмоқда, хорижда ишлаётган фуқаролар сони 1,2 миллион нафарни ташкил этади. Бу эҳтиёжни қоплашда Германия, Корея ва Япония компаниялари билан техникумлар негизида йўлга қўйилган қўшма таълим лойиҳалари муҳим ўрин тутмоқда. “Касб плюс тил” тамойили асосидаги 12 та лойиҳада 8,5 минг фуқаро ўқимоқда, 3 минг нафар битирувчи эса ишга жойлашган.Эндиликда бундай лойиҳалар сонини 20 тага етказиш, талаб юқори бўлган касб ва хорижий тилларга ўқитиш қамровини 50 фоизга кенгайтириш, ўқувчилар сонини 10 минг нафардан ошириш режалаштирилган. Тошкент шаҳрида 12 та касб, 7 та чет тили, 6 та сертификат имтиҳони ва 600 ўринли кампусни қамраб олган мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.Шунингдек, Андижон, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт техникумларида ҳамшираларни халқаро имтиҳонларга тайёрлаш курслари очилади. Ҳудудларда ягона миграция марказлари ва ҳайдовчиликка ўқитиш хабларини ташкил этиш таклиф қилинди. Аграр ва туризм соҳаларидаги 12 та янги халқаро битим асосида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Туркия ва Корея билан ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.Тақдимотда янги молиявий механизмлар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, чет тилини ўрганиш харажатларининг 50 фоизини, касбий малака имтиҳони харажатларини эса тўлиқ қоплаб бериш, маблағни ўқув марказларига эмас, фуқаронинг ўзига ажратиш таклиф этилди.“Хорижда иш” платформасини такомиллаштириш ва унга сунъий интеллектни жорий этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Шунингдек, фуқароларнинг соғлиғи, яшаш ва меҳнат шароитларини доимий мониторинг қилиш зарурлиги қайд этилди.Қайд этилишича, 37 та давлатда қўллаб-қувватлаш ишлари йўлга қўйилиб, 48 минг нафар фуқарога ижтимоий, 17 минг нафарига ҳуқуқий ва 6 минг нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.Президент таклифларни маъқуллади.
https://sputniknews.uz/20260404/patent-uchun-sertifikat-toshkentda-rus-tilidan-imtihonni-qaerda-topshirish-mumkin-56713140.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34368064_242:251:962:791_1920x0_80_0_0_2119a82f0c0cb1b1330543159f0a6df3.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ўзбекистон, ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари, германия, япония, корея, тошкент, миграция агентлиги, хорижда иш платформаси, ҳамширалар
шавкат мирзиёев, ўзбекистон, ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари, германия, япония, корея, тошкент, миграция агентлиги, хорижда иш платформаси, ҳамширалар
Мирзиёев хорижда юқори даромадли ишга тайёрлаш ва ҳимоя чораларини маъқуллади
Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, фуқароларни хориждаги юқори даромадли иш ўринларига тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилиш чоралари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, фуқароларни хориждаги юқори даромадли иш ўринларига тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот
билан танишди.
Бугунги кунда юртдошларимиз 40 га яқин давлатда меҳнат қилмоқда, хорижда ишлаётган фуқаролар сони 1,2 миллион нафарни ташкил этади.
Хориждан тил ва касб талабларига жавоб берадиган 100 мингдан ортиқ мутахассисга буюртма келиб тушган. Жумладан, Германияга 40 минг ҳамшира, Японияга 15 минг қурилиш, логистика ва сервис соҳалари мутахассислари зарур.
Бу эҳтиёжни қоплашда Германия, Корея ва Япония компаниялари билан техникумлар негизида йўлга қўйилган қўшма таълим лойиҳалари муҳим ўрин тутмоқда. “Касб плюс тил” тамойили асосидаги 12 та лойиҳада 8,5 минг фуқаро ўқимоқда, 3 минг нафар битирувчи эса ишга жойлашган.
Эндиликда бундай лойиҳалар сонини 20 тага етказиш, талаб юқори бўлган касб ва хорижий тилларга ўқитиш қамровини 50 фоизга кенгайтириш, ўқувчилар сонини 10 минг нафардан ошириш режалаштирилган. Тошкент шаҳрида 12 та касб, 7 та чет тили, 6 та сертификат имтиҳони ва 600 ўринли кампусни қамраб олган мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, Андижон, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт техникумларида ҳамшираларни халқаро имтиҳонларга тайёрлаш курслари очилади.
Қурилиш соҳасида бетончи, қолипчи, арматура тўқувчи ва пайвандловчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини баҳолаш марказлари кенгайтирилади.
Ҳудудларда ягона миграция марказлари ва ҳайдовчиликка ўқитиш хабларини ташкил этиш таклиф қилинди. Аграр ва туризм соҳаларидаги 12 та янги халқаро битим асосида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Туркия ва Корея билан ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.
Тақдимотда янги молиявий механизмлар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, чет тилини ўрганиш харажатларининг 50 фоизини, касбий малака имтиҳони харажатларини эса тўлиқ қоплаб бериш, маблағни ўқув марказларига эмас, фуқаронинг ўзига ажратиш таклиф этилди.
“Хорижда иш” платформасини такомиллаштириш ва унга сунъий интеллектни жорий этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбари Миграция агентлиги фаолияти нафақат ташқи меҳнат миграцияси, балки ички меҳнат бозорини ҳам сифатли кадрлар билан таъминлашга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, фуқароларнинг соғлиғи, яшаш ва меҳнат шароитларини доимий мониторинг қилиш зарурлиги қайд этилди.
Қайд этилишича, 37 та давлатда қўллаб-қувватлаш ишлари йўлга қўйилиб, 48 минг нафар фуқарога ижтимоий, 17 минг нафарига ҳуқуқий ва 6 минг нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.
Президент таклифларни маъқуллади.