https://sputniknews.uz/20260420/mijoz-bank-ilova-karta-ulash-56801486.html
22 апрелдан янги мижоз банк иловасига фақат ўз рақами ва пластик картасини улай олади
22 апрелдан янги мижоз банк иловасига фақат ўз рақами ва пластик картасини улай олади
Sputnik Ўзбекистон
22 апрелдан Ўзбекистонда банк ва тўлов иловалари учун янги минимал хавфсизлик талаблари кучга киради. Телефон рақами, ЖШШИР ва карта маълумотлари мос келмаса, рўйхатдан ўтиш ёки карта бириктиришга йўл қўйилмайди.
2026-04-20T09:56+0500
2026-04-20T09:56+0500
2026-04-20T09:56+0500
пластик карта
ўзбекистон
жамият
мобил илова
рақамли технологиялар
жшшир (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27354979_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_da1398749c9c2e551145b98c8b7d0b62.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Марказий банк бошқаруви қарори билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизмат кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликка доир янги минимал талаблар жорий этилади.Унга кўра, банк ва тўлов иловаларида фойдаланувчини рўйхатдан ўтказишда телефон рақами ва ЖШШИР мослиги текширилади. Агар бу маълумотлар мос келмаса, рўйхатдан ўтиш ёки банк картасини иловага бириктиришга йўл қўйилмайди.Шунингдек, картага уланган СМС-хабарнома рақами иловадаги рақамдан фарқ қилса, картани қўшиш жараёни ҳам тўхтатилади.Яқин қариндошлар қаторига ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси ҳамда туғишган ва ўгай ака-ука, опа-сингиллар киради.Марказий банк изоҳига кўра, янги тартиб асосан янги рўйхатдан ўтадиган мижозларга татбиқ этилади. Амалда иловалардан фойдаланаётганлар эса хизматлардан аввалгидек фойдаланишда давом этади.
https://sputniknews.uz/20260121/tartib-bank-karta-onlayn-kredit-55107186.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27354979_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_3a015e3f2c726e45f2dc8d845b14fb45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, марказий банк, lex.uz, банк иловаси, тўлов иловаси, жшшир, телефон рақами, банк картаси, киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, яқин қариндошлар
ўзбекистон, марказий банк, lex.uz, банк иловаси, тўлов иловаси, жшшир, телефон рақами, банк картаси, киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, яқин қариндошлар
22 апрелдан янги мижоз банк иловасига фақат ўз рақами ва пластик картасини улай олади
22 апрелдан янги мижозлар учун банк ва тўлов иловаларида телефон рақами, ЖШШИР ҳамда карта маълумотлари ўртасидаги мослик қатъий текширилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Марказий банк бошқаруви қарори билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизмат кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликка доир янги минимал талаблар
жорий этилади.
Унга кўра, банк ва тўлов иловаларида фойдаланувчини рўйхатдан ўтказишда телефон рақами ва ЖШШИР мослиги текширилади. Агар бу маълумотлар мос келмаса, рўйхатдан ўтиш ёки банк картасини иловага бириктиришга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, картага уланган СМС-хабарнома рақами иловадаги рақамдан фарқ қилса, картани қўшиш жараёни ҳам тўхтатилади.
Низомга биноан, мобил иловадаги аккаунтга асосан шу шахснинг ўзига тегишли банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнлари бириктирилади. Яқин қариндошлар бундан мустасно.
Яқин қариндошлар қаторига ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси ҳамда туғишган ва ўгай ака-ука, опа-сингиллар киради.
Марказий банк изоҳига кўра, янги тартиб асосан янги рўйхатдан ўтадиган мижозларга татбиқ этилади. Амалда иловалардан фойдаланаётганлар эса хизматлардан аввалгидек фойдаланишда давом этади.