https://sputniknews.uz/20260121/tartib-bank-karta-onlayn-kredit-55107186.html
Банк карта фақат ўзи ёки қариндошига бириктирилади, суткада 1 та онлайн кредит олиш мумкин
Банк карта фақат ўзи ёки қариндошига бириктирилади, суткада 1 та онлайн кредит олиш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мобил молиявий иловалар учун янги талаблар жорий этилди: аккаунтга фақат эгаси ёки яқин қариндошига тегишли карта боғланади, биометрик текширув кучайтирилди, фрод ҳолатларига чекловлар ўрнатилди.
2026-01-21T12:58+0500
2026-01-21T12:58+0500
2026-01-21T15:21+0500
банк
янги қонун
ўзбекистон
жамият
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/09/46044785_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_66f7caece7892237a1467136ca03dde1.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда эндиликда мобил иловада фойдаланувчи аккаунтига фақат ўзи ёки яқин қариндошларига тегишли банк картаси, ҳисобварағи ва электрон ҳамённи бириктириб, P2P ўтказмаларини амалга ошириши мумкин бўлади. Тегишли низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.Ушбу низом жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича минимал талабларни белгилайди.Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт. Яъни, фақат расм орқали идентификация қилиш тақиқланади.Телефон рақамига юборилган бир марталик SMS-код уч марта нотўғри киритилган тақдирда, фойдаланувчининг мобил иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқага вақтинча чекланади.Мобил иловадаги аккаунтга бошқа қурилмадан кирилганда ёки пароль қайта тикланганда, ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари мобил иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилади. Шу билан бирга, ушбу қурилмада банк карталари бўйича молиявий операциялар тарихи ҳам ўчирилади.Банк карталарини қайта бириктириш фақат биометрик идентификациядан ўтган ҳолда амалга оширилади.Агар биринчи сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилса, кредит бюроси мазкур ЖШШИР бўйича бошқа кредит ташкилотларидан 24 соат давомида сўров қабул қилинмаслиги ҳақида ахборот беради.
https://sputniknews.uz/20260121/firibgarlik-onlayn-kredit-fuqaro-undirilmaslik-55091624.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/09/46044785_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_b1e17365edb8b69198bac6cdffca381e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мобил иловалар, онлайн тўловлар, банк картаси, p2p ўтказмалар, жшшир, биометрик идентификация, ахборот хавфсизлиги, фрод, молиявий фирибгарлик, онлайн кредит, кредит бюроси, тўлов ташкилотлари, масофавий молиявий хизматлар, адлия вазирлиги, ўзбекистон банклари
мобил иловалар, онлайн тўловлар, банк картаси, p2p ўтказмалар, жшшир, биометрик идентификация, ахборот хавфсизлиги, фрод, молиявий фирибгарлик, онлайн кредит, кредит бюроси, тўлов ташкилотлари, масофавий молиявий хизматлар, адлия вазирлиги, ўзбекистон банклари
Банк карта фақат ўзи ёки қариндошига бириктирилади, суткада 1 та онлайн кредит олиш мумкин
12:58 21.01.2026 (янгиланди: 15:21 21.01.2026) Низомга кўра, мобил иловада молиявий операцияни фақат шахснинг ўзи ёки яқин қариндошлари амалга ошира олади. Шунингдек, бир кунда фақат битта банкдан онлайн кредит олиш тартиби жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда эндиликда мобил иловада фойдаланувчи аккаунтига фақат ўзи ёки яқин қариндошларига тегишли банк картаси, ҳисобварағи ва электрон ҳамённи бириктириб, P2P ўтказмаларини амалга ошириши мумкин бўлади. Тегишли низом Адлия вазирлигида давлат
рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу низом жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича минимал талабларни белгилайди.
Низомга мувофиқ, фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мослиги текширилади. Агар мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтиш ва банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.
Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт. Яъни, фақат расм орқали идентификация қилиш тақиқланади.
Телефон рақамига юборилган бир марталик SMS-код уч марта нотўғри киритилган тақдирда, фойдаланувчининг мобил иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқага вақтинча чекланади.
Мобил иловадаги аккаунтга бошқа қурилмадан кирилганда ёки пароль қайта тикланганда, ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари мобил иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилади. Шу билан бирга, ушбу қурилмада банк карталари бўйича молиявий операциялар тарихи ҳам ўчирилади.
Банк карталарини қайта бириктириш фақат биометрик идентификациядан ўтган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, низомга кўра, агар битта ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилоти сўров юборса, кредит бюроси фақат биринчи бўлиб юборилган сўровга жавоб беради.
Агар биринчи сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилса, кредит бюроси мазкур ЖШШИР бўйича бошқа кредит ташкилотларидан 24 соат давомида сўров қабул қилинмаслиги ҳақида ахборот беради.