Фирибгарлик йўли билан фуқаро номига олинган онлайн кредит ушбу фуқародан ундирилмайди

© Sputnik / Бахром ХатамовДевушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Oбуна бўлиш
Фрод, яъни шахс розилигисиз унинг номига фирибгарлик йўли билан онлайн кредит расмийлаштирилган ва фуқаро жабрланувчи деб топилган ҳолатларда, кредит ташкилоти қарзни ундиришни тўхтатади.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда фрод сабаб фуқаро номига онлайн кредит расмийлаштирилган ва у жабрланувчи деб эътироф этилган бўлса, кредит ташкилоти кредит ва фоизларни ундиришни тўхтатади. Тегишли низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур низом жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талабларни белгилайди.
Низомга мувофиқ, фуқаро жабрланувчи деб суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори, шунингдек суд ажрими асосида эътироф этилади.
Кредит ташкилоти онлайн кредит ажратиш жараёнида фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс, яъни айбдор шахсдан зарарни қоплатиш тартибида ундириши мумкин.
Шу билан бирга, кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа туғилган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Агар суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суд қарорига асосан фрод ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланса, кредит ташкилоти онлайн кредит ҳамда унга боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундиришни давом эттиради.
Президент ознакомился с презентацией предложений по повышению эффективности борьбы с киберпреступностью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2025
Онлайн-кредит фирибгарлари қурбонларидан қарзни ундириш бекор қилинади
Янгиликлар лентаси
0