Ўзбекистонда қанча пенсионер борлиги маълум қилинди

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишУзбекские старики из Коканда
Узбекские старики из Коканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 4,327 млн пенсия олувчи бор. Таҳминий ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг аҳолига нисбати Навоий вилоятида энг юқори — 13,05%, Жиззахда эса энг паст — 9,46%ни ташкил этган
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 4,3 млндан ортиқ фуқаро пенсия олади. Энг кўп пенсия олувчи Фарғона вилоятида, умумий аҳолига нисбатан энг юқори улуш эса Навоий вилоятида қайд этилди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига жамғарма ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 327,6 минг нафарни ташкил этган.
Шундан 3 582 199 нафари ёшга доир, 485 889 нафари ногиронлик, 259 476 нафари эса боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 382 685 кишига етган. Бу пенсия олувчилар умумий аҳолининг 11,27 фоизини ташкил этишини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида пенсия олувчилар сони энг кўп Фарғона вилоятида, энг кам эса Сирдарё вилоятида қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида пенсия олувчилар сони ва уларнинг аҳолига нисбати*

Вилоят

Доимий аҳоли сони (1.01.2026)

Пенсия олувчилар сони (1.04.2026)

Пенсия олувчиларнинг аҳолига нисбати, (таҳминий)

Навоий вилояти

1 111 900

145 200

13,05%

Бухоро вилояти

2 107 000

274400

13,02%

Тошкент вилояти

3 160 700

390 600

12,6%

Тошкент шаҳри

3 178 100

386 500

12,2%

Фарғона вилояти

4 223 000

510 900

12%

Сирдарё вилояти

946 300

110800

11,7%

Хоразм вилояти

2 069 200

241 600

11,68%

Андижон вилояти

3 521 800

405 900

11,5%

Қорақалпоғистон Р

2 053 200

230 600

11,2%

Наманган вилояти

3 190 800

339 900

10,6%

Самарқанд вилояти

4 379 800

460 700

10,52%

Қашқадарё вилояти

3 717 000

390 600

10,5%

Сурхондарё вилояти

3 011 000

291 400

9,7%

Жиззах вилояти

1 566 900

148 200

9,5%

*Ҳисоб-китобларда аҳолининг ҳудудий сони бўйича 2026 йил 1 январь ҳолатига эълон қилинган расмий маълумотлардан фойдаланилди.
Пожилые жители города Денау, Сурхандарьинская область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар лентаси
0