https://sputniknews.uz/20260416/ukraine-janglar-nato-texnika-sinov-56927721.html
Испания дрон компанияси: Украинадаги жанглар НАТО учун техникани синашга ёрдам бермоқда
Испания дрон компанияси: Украинадаги жанглар НАТО учун техникани синашга ёрдам бермоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. НАТО аъзоси Испаниянинг UAV Navigation-Grupo Oesía компанияси Украинадаги можарода тўпланган амалий маълумотлардан ўзининг учувчисиз... 16.04.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-04-16T11:58+0500
2026-04-16T11:58+0500
2026-04-16T11:58+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
учувчисиз қурилма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/14/42578166_0:0:3084:1735_1920x0_80_0_0_e8f379cc11a767b15c1be62997f30d9d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. НАТО аъзоси Испаниянинг UAV Navigation-Grupo Oesía компанияси Украинадаги можарода тўпланган амалий маълумотлардан ўзининг учувчисиз тизимлари учун йўналтириш, навигация ва бошқарув ечимларини такомиллаштиришда фойдаланаётганини очиқ баёнотларида тан олди.Бу ҳақда РИА Новости компания раҳбариятининг ижтимоий тармоқлардаги постлари, интервьюлари ва расмий материалларини ўрганиб хабар қилди.Унинг қўшимча қилишича, “Украина фронтидаги реал операцион тажриба” компанияга мижозлар ва НАТО қуролли кучлари учун янада автоном, барқарор ва аниқ тизимларни етказиб беришга ёрдам бермоқда.Компания вакиллари defensa.com нашрига берган интервьюсида бу мантиқни янада очиб берган. Парвозни бошқариш муҳандиси Лаура Траин ва парвоз синовлари муҳандиси Адриан Агуадо Украинадаги можаро учувчисиз тизимлар учун таҳдидлар, аввало радиоэлектрон кураш воситалари босими кескин мураккаблашганини кўрсатганини таъкидлаган. Шу боис компания энди турли ишлаб чиқарувчилар платформалари билан ишлай оладиган мос тизимлар ҳамда узоқ операциялар учун серияли ишлаб чиқаришни муҳим деб ҳисобламоқда.Шундай қилиб, компаниянинг очиқ баёнотларидан Украина унга фақат тайёр технологияларни қўллаш ҳудуди эмас, балки уларни тез мослаштириш, синовдан ўтказиш ва НАТО билан боғлиқ буюртмачилар учун такомиллаштириш манбаи сифатида ҳам хизмат қилаётгани англашилади. Бу — компания раҳбариятининг постлари, муҳандислар интервьюси ва расмий сайтидаги материаллардан келиб чиқувчи хулоса.
https://sputniknews.uz/20251107/rossiya-garb-ukraina-53313848.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/14/42578166_355:0:3084:2047_1920x0_80_0_0_1ebdb3a5baa296c2ace0117e15fd181a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, учувчисиз қурилма
дунё янгиликлари, дунёда, украина, учувчисиз қурилма
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. НАТО аъзоси Испаниянинг UAV Navigation-Grupo Oesía компанияси Украинадаги можарода тўпланган амалий маълумотлардан ўзининг учувчисиз тизимлари учун йўналтириш, навигация ва бошқарув ечимларини такомиллаштиришда фойдаланаётганини очиқ баёнотларида тан олди.
Бу ҳақда РИА Новости компания раҳбариятининг ижтимоий тармоқлардаги постлари, интервьюлари ва расмий материалларини ўрганиб
хабар қилди.
Компания бош директори Мигель Анхель де Фрутос Карро "LinkedIn"да: “Украинада нима бўлаётганини тушуниш GNC ечимларимизни тез ва аниқ мослаштириш имконини беради”, деб ёзган.
Унинг қўшимча қилишича, “Украина фронтидаги реал операцион тажриба” компанияга мижозлар ва НАТО қуролли кучлари учун янада автоном, барқарор ва аниқ тизимларни етказиб беришга ёрдам бермоқда.
Компания вакиллари defensa.com нашрига берган интервьюсида бу мантиқни янада очиб берган. Парвозни бошқариш муҳандиси Лаура Траин ва парвоз синовлари муҳандиси Адриан Агуадо Украинадаги можаро учувчисиз тизимлар учун таҳдидлар, аввало радиоэлектрон кураш воситалари босими кескин мураккаблашганини кўрсатганини таъкидлаган.
Шу боис компания энди турли ишлаб чиқарувчилар платформалари билан ишлай оладиган мос тизимлар ҳамда узоқ операциялар учун серияли ишлаб чиқаришни муҳим деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, компаниянинг расмий сайтида унинг навигация ва бошқарув ечими ўрнатилган FOG USV денгиз дрони “ҳозирда Украинада жойлаштирилгани” ва у ерда “ҳақиқий жанг муҳитида” самарадорлигини намойиш этиши айтилган.
Шундай қилиб, компаниянинг очиқ баёнотларидан Украина унга фақат тайёр технологияларни қўллаш ҳудуди эмас, балки уларни тез мослаштириш, синовдан ўтказиш ва НАТО билан боғлиқ буюртмачилар учун такомиллаштириш манбаи сифатида ҳам хизмат қилаётгани англашилади. Бу — компания раҳбариятининг постлари, муҳандислар интервьюси ва расмий сайтидаги материаллардан келиб чиқувчи хулоса.