https://sputniknews.uz/20260416/shifokorlar-bola-qutqarish-56926903.html
Шифокорлар чет элдаги операциядан сўнг аҳволи оғирлашган болани қутқариб қолди
Шифокорлар чет элдаги операциядан сўнг аҳволи оғирлашган болани қутқариб қолди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда шифокорлар чет элдаги операциядан сўнг аҳволи оғирлашган 5 ёшли болани қутқариб қолди. Жажжи беморга илк бор ошқозон қайта жойлаштирилиб, йўғон ичакдан янги қизилўнгач шакллантирилди.
2026-04-16T10:13+0500
2026-04-16T10:13+0500
2026-04-16T10:23+0500
соғлиқ
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жарроҳлик амалиёти
шифокор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/750/61/7506136_1:0:1000:562_1920x0_80_0_0_405c2357aa8c1ad09dd70dbcbda541a9.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбек шифокорлари чет элдаги операция асоратини бартараф этиб, 5 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, жажжи беморга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юртимизда илк бор ўта мураккаб амалиёт ўтказилди.Маълум бўлишича, Умаржон Абдураззоқов ўтган йили тасодифан каустик сода ишқорини ичиб қўйган. Оқибатда унинг қизилўнгачи чандиқли торая бошлаган ва вақт ўтиб умуман овқатлана олмай қолган. Дастлаб шифокорлар унинг ошқозонига махсус найча ўрнатиб, аҳволини енгиллаштирган.Профессор Ҳабибулла Оқилов бошчилигидаги мутахассислар қарийб 5 соатлик операция давомида ошқозонни қайта жойлаштириб, йўғон ичакдан янги қизилўнгач шакллантирди. Ҳозир боланинг аҳволи яхши, яқин кунларда у оиласи бағрига қайтиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260108/bukhara-jigar-transplantatsiya-54687655.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/750/61/7506136_126:0:875:562_1920x0_80_0_0_ed3133b6f47a16092dce3f3bddc35092.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, соғлиқни сақлаш вазирлиги, қизилўнгач, операция, 5 ёшли бола, каустик сода, чет эл клиникаси
ўзбекистон, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, соғлиқни сақлаш вазирлиги, қизилўнгач, операция, 5 ёшли бола, каустик сода, чет эл клиникаси
Шифокорлар чет элдаги операциядан сўнг аҳволи оғирлашган болани қутқариб қолди
10:13 16.04.2026 (янгиланди: 10:23 16.04.2026) Ўзбекистонлик шифокорлар чет элдаги операциядан сўнг аҳволи оғирлашган 5 ёшли болани қутқариб қолди. Унга овқатни ошқозонга етказувчи аъзо — қизилўнгач қайта шакллантирилди
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбек шифокорлари чет элдаги операция асоратини бартараф этиб, 5 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилишича, жажжи беморга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юртимизда илк бор ўта мураккаб амалиёт ўтказилди.
Маълум бўлишича, Умаржон Абдураззоқов ўтган йили тасодифан каустик сода ишқорини ичиб қўйган. Оқибатда унинг қизилўнгачи чандиқли торая бошлаган ва вақт ўтиб умуман овқатлана олмай қолган. Дастлаб шифокорлар унинг ошқозонига махсус найча ўрнатиб, аҳволини енгиллаштирган.
Кейин ота-она боласини хорижда даволатишга қарор қилган. Бироқ у ерда ўтказилган операциядан сўнг беморнинг аҳволи янада оғирлашган. Вазирликка кўра, амалиёт пайтида ошқозон юқорига кўтарилиб, қизилўнгач қолдиғига улангани сабаб юракка босим юзага келган.
Профессор Ҳабибулла Оқилов бошчилигидаги мутахассислар қарийб 5 соатлик операция давомида ошқозонни қайта жойлаштириб, йўғон ичакдан янги қизилўнгач шакллантирди. Ҳозир боланинг аҳволи яхши, яқин кунларда у оиласи бағрига қайтиши кутилмоқда.