https://sputniknews.uz/20260415/uzbekistan-poland-ikkinchi-jahon-urush-hamkorlik-56911053.html
Ўзбекистон ва Польша Иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Польша Иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Дипломатлар Польша Миллий хотира институти раҳбарияти билан учрашувда Иккинчи жаҳон уруши тарихи, архив иши ва музейлар фаолияти бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди. Суҳбатда тарихий алоқалар ва қўшма лойиҳалар ҳам тилга олинди.
2026-04-15T11:39+0500
2026-04-15T11:39+0500
2026-04-15T11:39+0500
иккинчи жаҳон уруши
тарих
музей
дипломатлар
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0f/56910649_1:0:758:426_1920x0_80_0_0_0662354fc71a3fac5f544a823c5f2a7a.png
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг Миллий хотира институти раҳбарияти билан учрашувда Иккинчи жаҳон уруши тарихи, архив иши ва музейлар фаолияти йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, музокараларда уруш жиноятларини ўрганиш, архив материалларини қидириш, илмий-тадқиқот ва таълим соҳасидаги қўшма ишлар масаласи кўриб чиқилди.Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакатнинг тегишли муассасалари ўртасида ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади. Учрашувда 1942 йилда Ўзбекистонда генерал Владислав Андерс армияси шакллантирилгани ва 115 мингдан ортиқ Польша фуқароси Ўзбекистон ҳамда Туркманистон орқали Эронга эвакуация қилингани ҳам эслатиб ўтилди.
https://sputniknews.uz/20250929/ikkinchi-jahon-urush-qatnashchi-vatan-dafn-52338544.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0f/56910649_97:0:665:426_1920x0_80_0_0_80d74395b70d07e5d0b4c86591a6e7fe.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, польша, миллий хотира институти, иккинчи жаҳон уруши, архив, музей, ўзархив, гданьск, владислав андерс, эронга эвакуация, тарихий ҳамкорлик
ўзбекистон, польша, миллий хотира институти, иккинчи жаҳон уруши, архив, музей, ўзархив, гданьск, владислав андерс, эронга эвакуация, тарихий ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Польша Иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Томонлар Иккинчи жаҳон уруши жиноятларини ўрганиш, архив материалларини қидириш ҳамда илмий-тадқиқот ва музейлар йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг Миллий хотира институти раҳбарияти билан учрашувда Иккинчи жаҳон уруши тарихи, архив иши ва музейлар фаолияти йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
“Дунё” ахборот агентлиги
хабарига кўра, музокараларда уруш жиноятларини ўрганиш, архив материалларини қидириш, илмий-тадқиқот ва таълим соҳасидаги қўшма ишлар масаласи кўриб чиқилди.
Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакатнинг тегишли муассасалари ўртасида ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Хусусан, 2021 йилда Гданьскдаги Иккинчи жаҳон уруши музейи, Тарих институти ва “Ўзархив” агентлиги ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган, 2022 йилда эса Польша Миллий хотира институти ва Ўзбекистон Миллий архиви ўртасида меморандум имзоланган.
Учрашувда 1942 йилда Ўзбекистонда генерал Владислав Андерс армияси шакллантирилгани ва 115 мингдан ортиқ Польша фуқароси Ўзбекистон ҳамда Туркманистон орқали Эронга эвакуация қилингани ҳам эслатиб ўтилди.