https://sputniknews.uz/20250929/ikkinchi-jahon-urush-qatnashchi-vatan-dafn-52338544.html
Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг хоки ватан тупроғига дафн этилди
Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг хоки ватан тупроғига дафн этилди
Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон урушида Белоруссияда ҳалок бўлган Абдуллажон Дадабоевнинг ҳоки топилиб, 84 йилдан кейин Фарғонада дафн этилди.
2025-09-29T15:24+0500
2025-09-29T15:24+0500
2025-09-29T15:24+0500
ўзбекистон
жамият
иккинчи жаҳон уруши
дафн тадбири
беларусь
дафн маросими
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52338000_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_b27b39a869f9bdffd7fce4295c6223b4.png
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Иккинчи жаҳон урушида Беларусда ҳалок бўлган Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилиб ўсган Абдуллажон Дадабоевнинг ҳоки Давлатботир қишлоғига олиб келиниб, юксак эҳтиром билан дафн этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маросимда Мудофаа вазирлиги, туман ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Абдуллажон Дадабоев 1918 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг Давлатботир қишлоғида туғилган. 1941 йилда у ҳам минглаб ўзбек ўғлонлари қатори Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилган. Фронтда ўқчи дивизияси таркибида мардона жанг қилган ва узоқ йиллар давомида бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлиб келган. Жорий йилнинг июнь ойида Беларусь Республикасида фаолият юритаётган қидирув отрядлари томонидан олиб борилган махсус изланишлар чоғида Абдуллажон Дадабоевнинг ҳоки ва шахсий буюмлари топилди. Аниқланишича, у 1941 йилда Беларусь Республикаси Гомель вилоятидаги Неговка қишлоғи учун кечган жангларда ҳалок бўлган. Икки мамлакат вакиллари ҳамкорлигида марҳумнинг яқин қариндошлари топилди ва аскарнинг ҳоки ватанига қайтарилди. Ўзбекистонга қайтарилган жасур аскар Давлатботир қишлоғидаги халқ қабристонига мусулмонлар удумига мувофиқ дафн этилди. Маросим давомида тиловат қилиниб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди.
https://sputniknews.uz/20250327/ikkinchi-jahon-urush-ozbekiston-qahramonlar-gologramma-48596334.html
ўзбекистон
беларусь
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52338000_93:0:1230:853_1920x0_80_0_0_fad63683c32b9436735e678e844ae1a4.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдуллажон дадабоев, фарғона иккинчи жаҳон уруши, белоруссияда ҳалок бўлган ўзбек аскари, давлатботир қишлоғи, мудофаа вазирлиги, гомель вилояти неговка жанглари, ўзбекистонга қайтарилган аскар, ўзбек жангчилари хотираси, иккинчи жаҳон уруши қурбонлари
абдуллажон дадабоев, фарғона иккинчи жаҳон уруши, белоруссияда ҳалок бўлган ўзбек аскари, давлатботир қишлоғи, мудофаа вазирлиги, гомель вилояти неговка жанглари, ўзбекистонга қайтарилган аскар, ўзбек жангчилари хотираси, иккинчи жаҳон уруши қурбонлари
Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг хоки ватан тупроғига дафн этилди
Иккинчи жаҳон урушида Белоруссияда ҳалок бўлган Абдуллажон Дадабоевнинг ҳоки Фарғонага қайтарилиб, юксак эҳтиром билан дафн этилди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Иккинчи жаҳон урушида Беларусда ҳалок бўлган Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилиб ўсган Абдуллажон Дадабоевнинг ҳоки Давлатботир қишлоғига олиб келиниб, юксак эҳтиром билан дафн этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маросимда Мудофаа вазирлиги, туман ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Абдуллажон Дадабоев 1918 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг Давлатботир қишлоғида туғилган. 1941 йилда у ҳам минглаб ўзбек ўғлонлари қатори Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилган.
Фронтда ўқчи дивизияси таркибида мардона жанг қилган ва узоқ йиллар давомида бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлиб келган. Жорий йилнинг июнь ойида Беларусь Республикасида фаолият юритаётган қидирув отрядлари томонидан олиб борилган махсус изланишлар чоғида Абдуллажон Дадабоевнинг ҳоки ва шахсий буюмлари топилди.
Аниқланишича, у 1941 йилда Беларусь Республикаси Гомель вилоятидаги Неговка қишлоғи учун кечган жангларда ҳалок бўлган. Икки мамлакат вакиллари ҳамкорлигида марҳумнинг яқин қариндошлари топилди ва аскарнинг ҳоки ватанига қайтарилди.
Дафн маросимида сўзга чиққанлар Иккинчи жаҳон уруши фронтларида мардлик ва жасорат кўрсатган ватандошлар хотирасини йод этиш, уларнинг номини абадийлаштириш ўзбек халқига хос эзгу қадрият эканини алоҳида таъкидладилар.
Ўзбекистонга қайтарилган жасур аскар Давлатботир қишлоғидаги халқ қабристонига мусулмонлар удумига мувофиқ дафн этилди. Маросим давомида тиловат қилиниб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди.