https://sputniknews.uz/20260415/toshkentda-mdhning-havo-hujumidan-mudofaa-boyicha-qomitasi-yigilishi-bolib-otdi-56917467.html
Тошкентда МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши ўтди. Унда 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик, кадрлар тайёрлаш, учувчисиз аппаратлар ва қўшма жанговар навбатчилик масалалари муҳокама қилинди.
2026-04-15T15:03+0500
2026-04-15T15:03+0500
2026-04-15T15:03+0500
ҳаво мудофаа тизими
мдҳ
тошкент
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0f/56917294_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_baf305f561744d8add4b7ad4ac83da30.png
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. 15 апрель куни Тошкентда МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идоралари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва қатор ҳарбий таълим ҳамда саноат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.МДҲ Ижроия қўмитасининг хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик департаменти директори Евгений Клемезь қўшма ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Ҳамдўстликдаги амалий ҳарбий ҳамкорликнинг энг самарали шаклларидан бирига айланганини таъкидлади. Йиғилишда 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш, замонавий жанговар тажриба асосида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, учувчисиз учиш аппаратлари ва робототехника мажмуаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, 2025 йилдаги фаолият якунлари, молиявий масалалар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича қўшма жанговар навбатчиликни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20250925/mdh-kuch-shtab-rahbar-uchrashuv-52233255.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0f/56917294_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_bcfc67a7e8988dc294ba51dac750f58a.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, мдҳ, ҳаво ҳужумидан мудофаа, мувофиқлаштирувчи қўмита, мудофаа вазирлари кенгаши, учувчисиз учиш аппаратлари, робототехника, ҳарбий ҳамкорлик
тошкент, мдҳ, ҳаво ҳужумидан мудофаа, мувофиқлаштирувчи қўмита, мудофаа вазирлари кенгаши, учувчисиз учиш аппаратлари, робототехника, ҳарбий ҳамкорлик
Тошкентда МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда қўшма ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш, замонавий жанговар тажриба асосида кадрлар тайёрлаш ва учувчисиз технологиялар бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. 15 апрель куни Тошкентда МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг навбатдаги йиғилиши
бўлиб ўтди.
Унда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идоралари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва қатор ҳарбий таълим ҳамда саноат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
МДҲ Ижроия қўмитасининг хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик департаменти директори Евгений Клемезь қўшма ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Ҳамдўстликдаги амалий ҳарбий ҳамкорликнинг энг самарали шаклларидан бирига айланганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бу тизим нафақат хавфсизликни мустаҳкамлаш, балки ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий хавфсизлик архитектурасини сақлашга ҳам хизмат қилади.
Йиғилишда 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш, замонавий жанговар тажриба асосида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, учувчисиз учиш аппаратлари ва робототехника мажмуаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2025 йилдаги фаолият якунлари, молиявий масалалар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича қўшма жанговар навбатчиликни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.