Россия ва Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатларини ҳал қилишга келишди

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар Душанбедаги олий даражадаги келишувлардан сўнг AZAL самолёти ҳалокати оқибатларини тегишли тарзда ҳал қилиш бўйича келишувга эришди
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Россия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари AZAL авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолётининг Ақтау яқинидаги ҳалокати оқибатларини ҳал қилиш бўйича қўшма баёнот қабул қилди.
Ҳужжатда айтилишича, 2025 йил 9 октябрда Душанбе шаҳрида Россия ва Озарбайжон президентлари учрашувида эришилган келишувларга мувофиқ, томонлар 2024 йил 25 декабрь куни юз берган фожиа оқибатларини, жумладан товон тўлаш масаласини тегишли тарзда ҳал қилишга келишиб олган.
Қўшма баёнотда самолёт ҳалокати Россия ҳаво ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг тасодифий ҳаракати натижасида содир бўлгани қайд этилган. Москва ва Боку амалга оширилган қадамлар иттифоқчилик доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга бўлган интилишни тасдиқлашини таъкидлади.
Ҳужжатда, шунингдек, Россия–Озарбайжон муносабатларини ўзаро ҳурмат, ишонч ва томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда изчил ривожлантириш яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳамда икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилган.
Томонлар ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Маълумот учун: "AZAL"нинг Embraer 190 самолёти 2024 йил 25 декабр куни Боку–Грозний рейсини амалга ошираётган пайтда Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 67 киши бўлган, уларнинг 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари эса омон қолган.
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2025
Россия ТИВ Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг АҚШдаги учрашувига изоҳ берди
Янгиликлар лентаси
0