https://sputniknews.uz/20260415/prezident-sindorov-galaba-tabrik-56919502.html
Президент Жавоҳир Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади
Президент Жавоҳир Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Номзодлар турнирида тарихий ғалабага эришган Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари ёш гроссмейстерни табриклаб, унга жаҳон тожи учун баҳс олдидан омад тилади.
2026-04-15T16:22+0500
2026-04-15T16:22+0500
2026-04-15T16:35+0500
спорт
ўзбекистон
жавоҳир синдаров
шахмат
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0f/56919329_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_ac611c9afe1561129e08d6344daff27f.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерациясининг Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Президент ёш гроссмейстерни Ўзбекистон шахмат тарихида биринчи бор ушбу нуфузли мусобақада ғолиб бўлиб, тарихий натижага эришгани билан самимий табриклади.Давлат раҳбари энди Жавоҳир Синдоров олдида жаҳон тожи учун ҳал қилувчи ва шарафли беллашув турганини қайд этиб, бўлажак ўйинларда унга улкан омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилади. Турнир ғолиби сифатида у амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан ўйнайди.Суҳбатда жорий йил Самарқанд шаҳрида ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Синдоровнинг иштироки Ўзбекистон жамоасига катта руҳ ва ишонч бағишлаши ҳам қайд этилди.Президент шахматчининг ота-онаси, яқинлари, устоз ва мураббийларини ҳам ушбу ғалаба билан табриклади.
https://sputniknews.uz/20260412/shaxmat-afsonalar-nashrlar-sindarov-56870483.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0f/56919329_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_695ef509063681c67c03a46c57155559.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жавоҳир синдоров, шавкат мирзиёев, номзодлар турнири, шахмат, ўзбекистон, гроссмейстер, гукеш доммаражу, жаҳон тожи, самарқанд, шахмат олимпиадаси
жавоҳир синдоров, шавкат мирзиёев, номзодлар турнири, шахмат, ўзбекистон, гроссмейстер, гукеш доммаражу, жаҳон тожи, самарқанд, шахмат олимпиадаси
Президент Жавоҳир Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади
16:22 15.04.2026 (янгиланди: 16:35 15.04.2026) Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор Номзодлар турнирида ғолиб чиққан Жавоҳир Синдоров билан президент телефон орқали мулоқот қилиб, уни тарихий натижа билан табриклади
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерациясининг Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Президент ёш гроссмейстерни Ўзбекистон шахмат тарихида биринчи бор ушбу нуфузли мусобақада ғолиб бўлиб, тарихий натижага эришгани билан самимий табриклади.
Қайд этилишича, Синдоров турнир давомида илгари ҳеч бир ўзбекистонлик шахматчи ета олмаган юксак маррани забт этди. Халқаро манбаларга кўра, Синдоров турнирда мағлубиятсиз ўтди ва олти ғалаба қайд этди.
Давлат раҳбари энди Жавоҳир Синдоров олдида жаҳон тожи учун ҳал қилувчи ва шарафли беллашув турганини қайд этиб, бўлажак ўйинларда унга улкан омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилади. Турнир ғолиби сифатида у амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан ўйнайди.
Суҳбатда жорий йил Самарқанд шаҳрида ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Синдоровнинг иштироки Ўзбекистон жамоасига катта руҳ ва ишонч бағишлаши ҳам қайд этилди.
Президент шахматчининг ота-онаси, яқинлари, устоз ва мураббийларини ҳам ушбу ғалаба билан табриклади.