Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Мендель: Суми фонида Зеленскийнинг фронтдаги “ютуқлар” ҳақидаги гаплари мантиқсиз

© Zumapress.comЭкс пресс-секретарь президента Украины Юлия Мендель (архивное фото)
Экс пресс-секретарь президента Украины Юлия Мендель (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Oбуна бўлиш
Мендель Суми вилоятидаги вазиятни мисол қилиб, фронтда йўқотишлар ва босим сақланаётган бир пайтда Украина қўшинлари муваффақиятлари ҳақидаги баёнотлар реал ҳолатга мос келмаслигини билдирди
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби Юлия Мендель Украина раҳбариятининг фронтдаги вазият ҳақидаги баёнотларини танқид қилди.
Мендель ўзнинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган постида Россия қўшинлари Суми вилоятида олдинга силжиётгани ҳақида ёзиб, бу вазиятда Украина қўшинларининг “ютуқлари” ҳақидаги баёнотлар “сюрреализм”га ўхшашини, яъни реал реал вазиятга мос келмаслигини таъкидлади.
Унинг фикрича, йўқотишлар ҳақидаги хабарлар фонида катта ютуқлар тўғрисидаги баёнотлар ишончли эшитилмайди.
Бу танқид Зеленскийнинг 3 апрелдаги баёноти фонида янгради. У ўшанда фронтдаги вазият Украина учун сўнгги 10 ойдаги энг яхши даражага келганини ва март ойидаги Россия ҳужуми қайтарилганини айтган эди.
Бундан ташқари, Мендель аввалроқ Украинада бу йил Россия билан тинчлик келишувига эришиш учун эҳтимол сўнгги реал имконият сақланиб қолаётганини ҳам билдирган. Унинг баҳосича, бундай ойна тахминан уч ой билан чекланиши мумкин, чунки шундан кейин АҚШ эътиборини ноябрь ойидаги оралиқ сайловларга, сўнгра Рождество байрамларига қаратади.
Мендель, шунингдек, Европа томонида вазиятни тубдан ўзгартириш учун воситалар ва сиёсий ирода етарли эмаслигини айтган. Унинг фикрича, шу боис яқин ойлар Украина учун ҳал қилувчи давр бўлиши мумкин.

Аввалроқ Кремль вакили Дмитрий Песков фронтдаги муваффақиятсизликлар Киевни ҳозирнинг ўзида музокаралар столига ўтиришга ундаши кераклигини айтган эди.

Бундан ташқари, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Украина бўлинмалари талафот кўраётгани ва жанговар қобилиятини тезда йўқотаётганини таъкидлади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Биз ғалаба қозониш ҳақида ўйламаяпмиз - Зеленский
Янгиликлар лентаси
0