Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 19 мингдан ошди: топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Энг катта улуш яна савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келди, мамлакатлар кесимида эса Хитой биринчи, Россия иккинчи ўринни сақлаб қолди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолатига хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 333 тага, ёки 21,2 фоизга ошган. Жами 19 072 та корхонанинг 4 392 таси қўшма, 14 680 таси эса хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Бундай корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида — 6 814 та. Шунингдек, саноатда 3 831 та, қурилишда 1 544 та, ахборот ва алоқа соҳасида 1 488 та корхона фаолият юритмоқда.
Мамлакатлар кесимида етакчи ўринни 5 398 та корхона билан Хитой эгаллаган бўлиб, бу жами хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг 28,3 фоизини ташкил этaди. Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритаётган давлатлар қаторида Россия — 17,1 фоиз, Туркия — 11,5 фоиз, Қозоғистон — 6,5 фоиз ва Жанубий Корея — 3,7 фоиз улуш билан қайд этилган.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0