https://sputniknews.uz/20260414/uzbekistan-xorij-sarmoya-korxonalar-56898295.html
Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 19 мингдан ошди: топ-5 давлат
Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 19 мингдан ошди: топ-5 давлат
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрель ҳолатига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 19 072 тага етди. Энг кўп корхоналар савдо соҳасида жамланган, мамлакатлар кесимида эса Хитой етакчиликни сақлаб қолмоқда.
2026-04-14T16:07+0500
2026-04-14T16:07+0500
2026-04-14T16:07+0500
инфографика
миллий статистика қўмитаси
корхона
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0e/56897362_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_3c694a1582cee13cd6d8db04d45d78d4.png
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолатига хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 333 тага, ёки 21,2 фоизга ошган. Жами 19 072 та корхонанинг 4 392 таси қўшма, 14 680 таси эса хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.Бундай корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида — 6 814 та. Шунингдек, саноатда 3 831 та, қурилишда 1 544 та, ахборот ва алоқа соҳасида 1 488 та корхона фаолият юритмоқда.Мамлакатлар кесимида етакчи ўринни 5 398 та корхона билан Хитой эгаллаган бўлиб, бу жами хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг 28,3 фоизини ташкил этaди. Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритаётган давлатлар қаторида Россия — 17,1 фоиз, Туркия — 11,5 фоиз, Қозоғистон — 6,5 фоиз ва Жанубий Корея — 3,7 фоиз улуш билан қайд этилган.Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0e/56897362_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_d6ca53130b108287e459d6dc1ad88193.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, хорижий инвестициялар, хорижий корхоналар, қўшма корхоналар, хитой, россия, туркия, қозоғистон, жанубий корея, савдо, саноат, қурилиш, ахборот ва алоқа
ўзбекистон, хорижий инвестициялар, хорижий корхоналар, қўшма корхоналар, хитой, россия, туркия, қозоғистон, жанубий корея, савдо, саноат, қурилиш, ахборот ва алоқа
Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 19 мингдан ошди: топ-5 давлат
Энг катта улуш яна савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келди, мамлакатлар кесимида эса Хитой биринчи, Россия иккинчи ўринни сақлаб қолди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолатига хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 333 тага, ёки 21,2 фоизга ошган. Жами 19 072 та корхонанинг 4 392 таси қўшма, 14 680 таси эса хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Бундай корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида — 6 814 та. Шунингдек, саноатда 3 831 та, қурилишда 1 544 та, ахборот ва алоқа соҳасида 1 488 та корхона фаолият юритмоқда.
Мамлакатлар кесимида етакчи ўринни 5 398 та корхона билан Хитой эгаллаган бўлиб, бу жами хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг 28,3 фоизини ташкил этaди. Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритаётган давлатлар қаторида Россия — 17,1 фоиз, Туркия — 11,5 фоиз, Қозоғистон — 6,5 фоиз ва Жанубий Корея — 3,7 фоиз улуш билан қайд этилган.
Батафсил -
Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.