https://sputniknews.uz/20260413/ochiqlik-indeks-ozavtosanoat-tashkent-hokimlik-56879289.html
“Очиқлик индекси”: “Ўзавтосаноат” энг яхшилар қаторида, Тошкент ҳокимлиги эса энг пастда
“Очиқлик индекси”: “Ўзавтосаноат” энг яхшилар қаторида, Тошкент ҳокимлиги эса энг пастда
Sputnik Ўзбекистон
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эълон қилган 2025 йилги “Очиқлик индекси”да Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Андижон вилояти ҳокимлиги “қизил” тоифага кирди. Баҳолаш 97 та давлат органини қамраб олди.
2026-04-13T14:44+0500
2026-04-13T14:44+0500
2026-04-13T15:33+0500
ўзбекистон
жамият
коррупцияга қарши курашиш агентлиги
давлат органи
ҳокимлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0d/56879485_0:92:1281:812_1920x0_80_0_0_7715f184b8bc11c60a0227efd7ac1d62.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 2025 йил якунларига кўра “Очиқлик индекси”да Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг паст кўрсаткич қайд этган идора бўлди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига кўра, ҳудудий миқёсда Андижон вилояти ҳам “қизил” тоифага киритилган.ПФ-154-сон президент фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги 2022 йилдан буён ҳар йили “Очиқлик индекси” асосида баҳолаб келинмоқда.2025 йил якунлари бўйича баҳолашда 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи қамраб олинди. Баҳолаш 84 та мезондан иборат 8 та индикатор асосида ўтказилди.2022 йилдаги илк баҳолаш натижалари билан солиштирилганда, “яшил” тоифадагилар 3,5 баробарга кўпайган, “сариқ” тоифадагилар 2 баробарга, “қизил” тоифадагилар эса 3 баробарга камайган.Очиқлик бўйича энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Ўзбекгидроэнерго” ва “Ўзавтосаноат” АЖлар, Транспорт назорати инспекцияси, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан қайд этилди.Республика даражасидаги ташкилотлар орасида эса Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ энг паст кўрсаткич қайд этди.
https://sputniknews.uz/20260216/pedofil-umrbod-qamoq-mahalla-ochiqlik-dastur-55747006.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0d/56879485_82:0:1165:812_1920x0_80_0_0_fc3368dd8f14a7d0ccdb503f4d288d56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тошкент шаҳар ҳокимлиги, андижон вилояти ҳокимлиги, очиқлик индекси, коррупцияга қарши курашиш агентлиги, 2025 йил, давлат органлари, очиқлик,
ўзбекистон, тошкент шаҳар ҳокимлиги, андижон вилояти ҳокимлиги, очиқлик индекси, коррупцияга қарши курашиш агентлиги, 2025 йил, давлат органлари, очиқлик,
“Очиқлик индекси”: “Ўзавтосаноат” энг яхшилар қаторида, Тошкент ҳокимлиги эса энг пастда
14:44 13.04.2026 (янгиланди: 15:33 13.04.2026) Ўзбекистонда 97 та давлат органи қамраб олинган баҳолаш якунларига кўра, 66 таси “яшил”, 22 таси “сариқ”, 9 таси эса “қизил” тоифага киритилди
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 2025 йил якунларига кўра “Очиқлик индекси”да Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг паст кўрсаткич қайд этган идора бўлди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
маълумотига кўра, ҳудудий миқёсда Андижон вилояти ҳам “қизил” тоифага киритилган.
ПФ-154-сон президент фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги 2022 йилдан буён ҳар йили “Очиқлик индекси” асосида баҳолаб келинмоқда.
2025 йил якунлари бўйича баҳолашда 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи қамраб олинди. Баҳолаш 84 та мезондан иборат 8 та индикатор асосида ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, 66 та давлат органи “яшил”, 22 таси “сариқ”, 9 таси эса “қизил” самарадорлик кўрсаткичини қайд этди.
2022 йилдаги илк баҳолаш натижалари билан солиштирилганда, “яшил” тоифадагилар 3,5 баробарга кўпайган, “сариқ” тоифадагилар 2 баробарга, “қизил” тоифадагилар эса 3 баробарга камайган.
Очиқлик бўйича энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Ўзбекгидроэнерго” ва “Ўзавтосаноат” АЖлар, Транспорт назорати инспекцияси, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан қайд этилди.
Республика даражасидаги ташкилотлар орасида эса Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ энг паст кўрсаткич қайд этди.