UWW президенти яна Тошкентга келди, у таэквондо бўйича ёшлар ЖЧ очилишида қатнашади
UWW президенти яна Тошкентга келди, у таэквондо бўйича ёшлар ЖЧ очилишида қатнашади
Sputnik Ўзбекистон
UWW президенти Ненад Лалович Тошкентга келди. У таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати очилишида қатнашиши кутилмоқда. Лалович ўтган йил кузида ҳам Ўзбекистонга келган ва “Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Бутунжаҳон кураш бирлашмаси (United World Wrestling, UWW) президенти Ненад Лалович Тошкентга келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди.Лалович ташриф давомида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида қатнашиши кутилмоқдаЛалович Ўзбекистонга яқинда ҳам келган эди. 2025 йил октябрда у расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.Айни пайтда Тошкентда таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги XV жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақа 12–17 апрель кунлари “Олимпия шаҳарчаси”даги яккакураш спорт мажмуасида ўтказилмоқда. Чемпионатда 115 мамлакатдан 986 нафар спортчи 20 та вазн тоифасида беллашмоқда.Турнир нуфузи яна шу билан ҳам муҳимки, у 2026 йил ноябрда Дакарда ўтадиган ёшлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинлари сари йўлда муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.
UWW президенти Ненад Лалович Тошкентга келди. У пойтахтда старт олган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги XV жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Бутунжаҳон кураш бирлашмаси (United World Wrestling, UWW) президенти Ненад Лалович Тошкентга келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди.
Лалович ташриф давомида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида қатнашиши кутилмоқда
Лалович Ўзбекистонга яқинда ҳам келган эди. 2025 йил октябрда у расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Ўша учрашувда UWW ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, йирик мусобақаларни қабул қилиш ва соҳада экспертлик қўллаб-қувватловини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Айни пайтда Тошкентда таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги XV жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақа 12–17 апрель кунлари “Олимпия шаҳарчаси”даги яккакураш спорт мажмуасида ўтказилмоқда. Чемпионатда 115 мамлакатдан 986 нафар спортчи 20 та вазн тоифасида беллашмоқда.
Турнир нуфузи яна шу билан ҳам муҳимки, у 2026 йил ноябрда Дакарда ўтадиган ёшлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинлари сари йўлда муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.
Маълумот учун: UWW — United World Wrestling, яъни Бутунжаҳон кураш бирлашмаси. У кураш бўйича халқаро федерация бўлиб, аввал FILA номи билан танилган. Ташкилот курашнинг жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик халқаро мусобақаларини мувофиқлаштиради. Ненад Лалович эса UWW президенти бўлиб, у бу лавозимда 2014 йилдан буён ишлаб келмоқда.