Осиё чемпионати: яна икки нафар курашчи медаль олди, икки нафари эса шоҳсупа учун курашади

© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистанцы завоевали серебро и бронзу на ЧА в Бишкеке
Узбекистанцы завоевали серебро и бронзу на ЧА в  Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2026
Oбуна бўлиш
Бишкекдаги Осиё чемпионатида Умиджон Жалолов кумуш, Шерзод Поёнов бронза медални қўлга киритди, Ғуломжон Абдуллаев ва Бегижон Қўлдашев эса бронза учун курашни давом эттирмоқда
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Бишкек шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Умиджон Жалолов 65 кг вазн тоифасида кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Шерзод Поёнов 97 кгда бронза билан тақдирланди.
Жалолов финалда ҳиндистонлик Сужитга 1:8 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, ўзбекистонлик полвон Осиё чемпионатини кумуш медаль билан якунлади.
Поёнов эса бронза учун баҳсда Ҳиндистон вакили Виккини 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон жамоасида медаль учун курашни давом эттираётганлар ҳам бор. Сўнгги расмий янгиланишларга кўра, Ғуломжон Абдуллаев 61 кгда чорак финалда қирғизистонлик Бекзат Алмаз уулуни 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиққан. Бироқ ярим финалда у КХДР вакили Кван Мён Кимга ютқазган.
74 кгда Бегижон Қўлдашев ҳам ярим финалга қадар етиб борди. Лекин ярим финалда Баҳрайн вакили Магомедрасул Аслуевга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу билан бирга, 70 кгда Шаҳзодбек Ярашев бронза медали учун баҳсда эронлик Сина Халилига 0:11 ҳисобида имкониятни бой берди.
Осиё чемпионати 6–12 апрель кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилмоқда. UWW маълумотига кўра, мусобақада 30 та олтин медаль учун қарийб 350 нафар полвон баҳс олиб бормоқда. Турнир илк бор икки кунлик форматда ташкил этилган бўлиб, дастлаб грек-рим, кейин аёллар, сўнг эса эркин кураш беллашувлари ўтказилди.
Абдуллох Мадаминов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2026
Ўзбекистон боксчилари ОЧда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади
Янгиликлар лентаси
0