“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танловини ўтказиш тартиби белгиланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с проектами молодых инноваторов Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами молодых инноваторов Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2026
Oбуна бўлиш
Танловнинг 3-босқичи ғолибларига “WorldSkills” халқаро чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Ҳукуматнинг 8 апрелдаги қарори билан “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, 16 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган техникум ўқувчилари, ёшлар, талабалар ҳамда банд бўлмаган аҳоли ўртасида Ўзбекистон президенти соврини учун “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови ўтказилади.
Низомга кўра, Касбий таълим агентлиги томонидан ҳар йили 1 мартга қадар (шу куни ҳам) электрон платформа орқали танловда иштирок этиш учун номзодлар рўйхатдан ўтказилади.
Танловда:
1-босқичда – ёшлар, талабалар ва банд бўлмаган аҳоли орасидан ҳар бир касб кесимида маҳаллалардан 3 нафардан номзод;
2-босқичда – техникум ўқувчилари ҳамда танловнинг 1-босқичида энг юқори натижа кўрсатган ҳар бир касб кесимида 1–3-ўрин эгалари;
3-босқичда – танловнинг 2-босқичида энг юқори натижа кўрсатган ҳар бир касб кесимида 1–5-ўрин эгалари иштирок этади.
Танлов тегишли касб бўйича моддий-техник базаси мавжуд бўлган техникумларда, иш берувчи корхона (ташкилот)ларда ва IT-паркларда ҳамда мослаштирилган махсус полигонларда ўтказилади.
Танловнинг 3-босқичи ғолиблари ва уларга бириктирилган амалиёт устозлари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида 1 марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин (олтин медаль) соҳибига – 20, амалиёт устозига – 100 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) соҳибига – 15, амалиёт устозига – 80 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) соҳибига – 10, амалиёт устозига – 60 баравари.
Танловнинг 3-босқичи ғолибларига “WorldSkills International” ташкилотининг “WorldSkills” халқаро чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Юстиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2025
Судьялар мустақиллиги кучайтирилади, кадрлар танлови шаффофлаштирилади - президент фармони
Янгиликлар лентаси
0