https://sputniknews.uz/20260410/toqaev-ozbekiston-56833008.html
Тоқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Тоқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. 10.04.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-04-10T16:11+0500
2026-04-10T16:11+0500
2026-04-10T16:46+0500
сиёсат
бухоро
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53483411_0:62:1189:731_1920x0_80_0_0_1273b5f4d7aa5d64b3a7170be898eae8.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шу сабаб президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.Таъкидланишича, музокараларда Ўзбекистон – Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Сиёсий мулоқотни, парламентлараро, ҳукуматлараро ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.Шунингдек, етакчилар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт, энергетика, сув ва экология соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилишади.Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.Биргаликда тарихий обидаларни зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти ва маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260316/mirziyoev-toqaev-kazakhstan-referendum-tabrik-56302783.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53483411_67:0:1123:792_1920x0_80_0_0_d48297f6c9bdcf6963c49e30cdcf06cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, бухоро, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
сиёсат, бухоро, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
Тоқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади
16:11 10.04.2026 (янгиланди: 16:46 10.04.2026) Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар қилди. Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шу сабаб президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.
Таъкидланишича, музокараларда Ўзбекистон – Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Сиёсий мулоқотни, парламентлараро, ҳукуматлараро ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, етакчилар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт, энергетика, сув ва экология соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилишади.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Биргаликда тарихий обидаларни зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти ва маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.