Мирзиёев Тоқаевни Қозоғистондаги референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистондаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан телефон орқали табриклади.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатда қабул қилинган ўзгаришлар Қозоғистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш учун ишончли ҳуқуқий асос бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, томонлар олий даражадаги келишувлар ижроси нуқтаи назаридан Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги референдум 15 март куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, янги Конституцияни 88,6 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлаган, овоз беришда иштирок этиш даражаси эса 73,24 фоизни ташкил этган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Референдум по поправкам в конституцию Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2026
Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтмоқда: нималар ўзгаради
Янгиликлар лентаси
0