Жиззахда Россия университети билан атом энергетикаси бўйича қўшма дастурлар йўлга қўйилади

© Джизакский политехнический институтВ Джизаке запустят совместные программы по атомной энергетике с Российским университетом
В Джизаке запустят совместные программы по атомной энергетике с Российским университетом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2026
Oбуна бўлиш
Жиззах политехника институти ва Тошкентдаги МТЯУ филиали атом энергетикаси бўйича қўшма таълим дастурлари ва кадрлар тайёрлаш истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКEНТ, 9 апр – Sputnik. Жиззах политехника институтида Тошкент шаҳридаги “Москва муҳандислик физика институти” Миллий тадқиқот ядро университети (ММФИ МТЯУ) филиали делегацияси билан расмий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда институт ректори Алишер Усманкулов, олийгоҳ раҳбарияти ва масъул ходимлар, шунингдек, ММФИ МТЯУ филиали директори Юрий Маслов ҳамда филиал мутасаддилари иштирок этди.
Музокаралар чоғида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан, атом энергетикаси соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини йўлга қўйиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва қўшма таълим дастурларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунларига кўра, қуйидаги келишувларга эришилди:
Фориш туманида барпо этилиши режалаштирилаётган кичик қувватли атом электр станцияси учун зарур бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни биргаликда тайёрлаш;
қўшма ўқув режалари ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
2+2 шаклидаги қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш;
институт базасида атом энергетикаси соҳасида муҳандислик мактабини ташкил этиш ҳамда илмий-тадқиқот ва амалий тайёргарликни тизимли йўлга қўйиш.
Қайд этилишича, мазкур ҳамкорлик атом энергетикаси соҳаси учун замонавий билим ва кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, илмий салоҳиятни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2025 йил 2 декабрда Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах политехника институти қошида атом энергетикаси соҳасида муҳандислик мактабини ташкил этиш ҳамда ушбу йўналишда Тошкент шаҳридаги “Москва муҳандислик физика институти” Миллий тадқиқот ядро университети филиали билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилган эди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Как проходят занятия в филиале НИЯУ МИФИ после карантина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2025
Ўзбекистонда Росатом билан ҳамкорликда атом энергетикаси илғор муҳандислик мактаби очилди
Янгиликлар лентаси
0