https://sputniknews.uz/20251218/uzbekistan-atom-energetika-maktab-54263849.html
Ўзбекистонда Росатом билан ҳамкорликда атом энергетикаси илғор муҳандислик мактаби очилди
Ўзбекистонда Росатом билан ҳамкорликда атом энергетикаси илғор муҳандислик мактаби очилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Росатом" давлат корпорацияси билан ҳамкорликда атом энергетикаси учун Илғор муҳандислик мактаби очилди. Мактаб МИФИ Тошкент филиали негизида фаолият юритади ва АЭС лойиҳалари учун мутахассислар тайёрлайди.
2025-12-18T13:31+0500
2025-12-18T13:31+0500
2025-12-18T13:31+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
ўзатом
таълим
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072456_0:160:3076:1890_1920x0_80_0_0_a75539b2807e71459878c614bc1611a7.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш мақсадида Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси билан ҳамкорликда Илғор муҳандислик мактаби очилди. Бу ҳақда РИА Новостига "Ўзатом" хабар қилди.Май ойида "Росатом", "Ўзатом" ва Миллий тадқиқот ядро университети (МИФИ)нинг Тошкент филиали ўртасида муҳандислик мактабини ташкил этиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланган эди. Мактаб МИФИнинг Тошкентдаги филиали негизида фаолият юритиб, Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришда етакчи мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.Аввал хабар қилинганидек, "Росатом" иштирокида АЭС қуриш лойиҳаси доирасида республикада атомчилар шаҳри барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳани амалга оширишга 14 минггача киши жалб қилиниши, кичик қувватли станцияларни эксплуатация қилиш учун эса 1 мингга яқин мутахассис талаб этилиши кутилмоқда.Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиалида муҳандислик мактаби очилади2024 йил май ойида Жиззах вилоятида кичик қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича атом энергетикаси тарихидаги биринчи экспорт шартномаси имзоланди. "Росатом" лойиҳанинг бош пудратчиси бўлиб, унга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади.Қурилиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда: майдончада тайёрлов ишлари бошланган, АЭС учун хандақ қазиш ишлари амалга оширилган. 2026 йил бошида станция қурилишига рухсат олиш, биринчи бетон қуйиш эса 2026 йил март ойида режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 3+ авлод ВВЕР-1000 асосидаги иккита йирик энергия блоки ҳамда ҳар бири 55 МВт қувватга эга РИТМ-200Н кичик реакторли иккита блок қурилиши кўзда тутилган. Бутун станция қурилиши 2035 йилгача якунланиши режалаштирилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251217/rosatom-uzbekistan-yadro-yoqilgi-etkazish-54235461.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072456_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_ea4ef0f44bd9a36fe5e44423826540c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, атом энергетикаси, росатом, ўзатом, илғор муҳандислик мактаби, мифи тошкент филиали, ядро энергетикаси, атом мутахассислари, кадрлар тайёрлаш, аэс ўзбекистон, жиззах атом электр станцияси, ввер-1000, ритм-200н, атомчилар шаҳри, россия ўзбекистон ҳамкорлиги
ўзбекистон, атом энергетикаси, росатом, ўзатом, илғор муҳандислик мактаби, мифи тошкент филиали, ядро энергетикаси, атом мутахассислари, кадрлар тайёрлаш, аэс ўзбекистон, жиззах атом электр станцияси, ввер-1000, ритм-200н, атомчилар шаҳри, россия ўзбекистон ҳамкорлиги
Ўзбекистонда Росатом билан ҳамкорликда атом энергетикаси илғор муҳандислик мактаби очилди
"Ўзатом"нинг маълум қилишича, мактабда таҳсил олиш учун энг яхши 20 нафар талабаси саралаб олинган.
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш мақсадида Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси билан ҳамкорликда Илғор муҳандислик мактаби очилди. Бу ҳақда РИА Новостига "Ўзатом"
хабар қилди.
Май ойида "Росатом", "Ўзатом" ва Миллий тадқиқот ядро университети (МИФИ)нинг Тошкент филиали ўртасида муҳандислик мактабини ташкил этиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланган эди. Мактаб МИФИнинг Тошкентдаги филиали негизида фаолият юритиб, Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришда етакчи мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.
"Ўзатом"нинг маълум қилишича, мактабда таҳсил олиш учун университетнинг энг яхши 20 нафар талабаси саралаб олинган. Шунингдек, келгуси ўқув йилидан МИФИ филиалида ядро мутахассисликлари бўйича магистратура дастурлари йўлга қўйилади.
Аввал хабар қилинганидек, "Росатом" иштирокида АЭС қуриш лойиҳаси доирасида республикада атомчилар шаҳри барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳани амалга оширишга 14 минггача киши жалб қилиниши, кичик қувватли станцияларни эксплуатация қилиш учун эса 1 мингга яқин мутахассис талаб этилиши кутилмоқда.
2024 йил май ойида Жиззах вилоятида кичик қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича атом энергетикаси тарихидаги биринчи экспорт шартномаси имзоланди. "Росатом" лойиҳанинг бош пудратчиси бўлиб, унга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади.
Қурилиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда: майдончада тайёрлов ишлари бошланган, АЭС учун хандақ қазиш ишлари амалга оширилган. 2026 йил бошида станция қурилишига рухсат олиш, биринчи бетон қуйиш эса 2026 йил март ойида режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 3+ авлод ВВЕР-1000 асосидаги иккита йирик энергия блоки ҳамда ҳар бири 55 МВт қувватга эга РИТМ-200Н кичик реакторли иккита блок қурилиши кўзда тутилган. Бутун станция қурилиши 2035 йилгача якунланиши режалаштирилмоқда.