https://sputniknews.uz/20260409/jamoat-xavfsizlik-isloh-takliflar-maqullanish-56788129.html
Мирзиёев жамоат хавфсизлиги тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни маъқуллади
Мирзиёев жамоат хавфсизлиги тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Профилактика инспекторларини ортиқча вазифалардан озод қилиш, электрон тизимлар, маъмурий огоҳлантириш ва дуал таълимга оид таклифлар кўриб чиқилди. Мирзиёев уларни маъқуллаб, топшириқлар берди
2026-04-09T09:25+0500
2026-04-09T09:25+0500
2026-04-09T10:04+0500
шавкат мирзиёев
иив
инспектор
маҳалла
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/09/56788497_0:79:1280:799_1920x0_80_0_0_19c4dc6a389578b6abc3d8e01849a830.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Уларга кўра, профилактика инспекторлари ортиқча вазифалардан озод қилиниб, маҳаллада хавфсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига тўлиқ йўналтирилади.Шунингдек, кунлик онлайн йўриқнома, “Менинг инспекторим” электрон тизими, электрон маълумот алмашиш, онлайн малака ошириш ва “жамоат ёрдамчиси” гуруҳлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.Бундан ташқари, профилактика инспекторлари, мактаб инспектор-психологлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларни боғлайдиган ягона ахборот тизими яратилади. Кадрлар тайёрлаш масаласидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилди, жумладан::Президент таклифларни маъқуллади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди
https://sputniknews.uz/20260127/jinoyatchilik-kurash-yangi-tizim-55309047.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/09/56788497_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_528ff225c4027ff292dcd705f98f89d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ўзбекистон, жамоат хавфсизлиги, профилактика инспектори, иив, маҳалла хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, менинг инспекторим, дуал таълим, ягона ахборот тизими
шавкат мирзиёев, ўзбекистон, жамоат хавфсизлиги, профилактика инспектори, иив, маҳалла хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, менинг инспекторим, дуал таълим, ягона ахборот тизими
Мирзиёев жамоат хавфсизлиги тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни маъқуллади
09:25 09.04.2026 (янгиланди: 10:04 09.04.2026) Маҳаллаларда хавфсизликни кучайтириш учун инспекторлар иши қайта ташкил этилиши, электрон платформа ва ягона ахборот базаси жорий этилиши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Уларга кўра, профилактика инспекторлари ортиқча вазифалардан озод қилиниб, маҳаллада хавфсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига тўлиқ йўналтирилади.
Шунингдек, кунлик онлайн йўриқнома, “Менинг инспекторим” электрон тизими, электрон маълумот алмашиш, онлайн малака ошириш ва “жамоат ёрдамчиси” гуруҳлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича инспекторларга қарор қабул қилиш ваколати берилиши, 6 та кам аҳамиятли қилмиш учун маъмурий огоҳлантириш жорий этилиши таклиф қилинди.
Бундан ташқари, профилактика инспекторлари, мактаб инспектор-психологлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларни боғлайдиган ягона ахборот тизими яратилади.
Кадрлар тайёрлаш масаласидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилди, жумладан::
жамоат хавфсизлиги кадрларини дуал таълим асосида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
ўқиш жараёнида назария ва амалиёт нисбатини 1-курсда 80/20, 2-курсда 60/40, 3-курсда 50/50 шаклида ташкил этиш;
тингловчи ва талабаларни стажёр лавозимига тайинлаб, мураббий назорати остида мустақил ишлашга жалб қилиш;
битирувчилар фаолиятини 5 йил давомида мониторинг қилиб, малакасини доимий ошириб бориш.
Президент таклифларни маъқуллади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди