https://sputniknews.uz/20260408/uzbekistan-kompaniyalar-alibaba-jingdong-dastur-56764542.html
Ўзбекистон компаниялари "Alibaba" ва "Jingdong"га чиқиши учун янги дастур бошланди
Ўзбекистон компаниялари "Alibaba" ва "Jingdong"га чиқиши учун янги дастур бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “100 та маҳсулот акселератори” дастури ишга туширилди. Лойиҳа ўзбекистонлик компанияларни Alibaba ва JINGDONG каби платформалар орқали Хитой, Европа ва АҚШ бозорларига олиб чиқишга қаратилган.
2026-04-08T09:35+0500
2026-04-08T09:35+0500
2026-04-08T10:22+0500
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
ўзбекистон
экспорт
хитой
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/08/56764337_0:10:1280:730_1920x0_80_0_0_5993270502a805b0a72864a8db6a9f62.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкентда 7 апрель куни “100 та маҳсулот акселератори” дастурининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа маҳаллий маҳсулотларни, жумладан, "Alibaba" ва "Jingdong" каби йирик маркетплейслар орқали жаҳон бозорларига олиб чиқишга қаратилган.Аввалги “Экспорт акселератори” дастурида 60 та компания 83 миллион долларлик шартномалар имзолагани янги ташаббус учун асос бўлди. Энди эътибор миллий брендларни ташқи бозорларда мустаҳкамлаш, уларни халқаро талабларга мослаштириш ва онлайн савдо платформаларига олиб чиқишга қаратилмоқда.Дастурнинг стратегик ҳамкори — Industrial Service Group. Иштирокчиларга маҳсулот таҳлили, халқаро сертификатлаш, логистика ва товарларни жаҳон стандартларига мослаштириш бўйича кўмак берилади.Тадбирда "Chinastone Industrial Service Group", Силикон водийсидаги АҚШ-Хитой Савдо палатаси ва Италиянинг "Zest Innovation" компанияси вакиллари иштирок этди. Шунингдек, "Jingdong" ва "Alibaba" компанияларининг Ўзбекистондаги расмий вакиллари ҳам қатнашди.Учрашувларда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар хитойлик инвесторлар ва логистика соҳаси мутахассислари билан халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
https://sputniknews.uz/20260318/uzbekistan-toqimachilik-56354908.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/08/56764337_50:0:1187:853_1920x0_80_0_0_5cb6bbc5e2aebd385e253993905debda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
100 та маҳсулот акселератори, экспорт акселератори, alibaba, jingdong, ўзбекистон экспорти, маҳаллий маҳсулотлар, ўзбек брендлари, тошкент, халқаро бозор, маркетплейс
100 та маҳсулот акселератори, экспорт акселератори, alibaba, jingdong, ўзбекистон экспорти, маҳаллий маҳсулотлар, ўзбек брендлари, тошкент, халқаро бозор, маркетплейс
Ўзбекистон компаниялари "Alibaba" ва "Jingdong"га чиқиши учун янги дастур бошланди
09:35 08.04.2026 (янгиланди: 10:22 08.04.2026) Тошкентда ишга тушган “100 та маҳсулот акселератори” дастури ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларни "Alibaba" ва "Jingdong" орқали жаҳон бозорларига олиб чиқишни мақсад қилган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкентда 7 апрель куни “100 та маҳсулот акселератори” дастурининг расмий очилиш маросими
бўлиб ўтди. Лойиҳа маҳаллий маҳсулотларни, жумладан, "Alibaba" ва "Jingdong" каби йирик маркетплейслар орқали жаҳон бозорларига олиб чиқишга қаратилган.
Аввалги “Экспорт акселератори” дастурида 60 та компания 83 миллион долларлик шартномалар имзолагани янги ташаббус учун асос бўлди. Энди эътибор миллий брендларни ташқи бозорларда мустаҳкамлаш, уларни халқаро талабларга мослаштириш ва онлайн савдо платформаларига олиб чиқишга қаратилмоқда.
Дастурнинг стратегик ҳамкори — Industrial Service Group. Иштирокчиларга маҳсулот таҳлили, халқаро сертификатлаш, логистика ва товарларни жаҳон стандартларига мослаштириш бўйича кўмак берилади.
Айниқса, Хитой, Европа ва АҚШ бозорларига чиқиш учун рақамлаштириш жараёнларига ҳамда "Alibaba" ва "Jingdong" платформаларида маҳсулотларни жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбирда "Chinastone Industrial Service Group", Силикон водийсидаги АҚШ-Хитой Савдо палатаси ва Италиянинг "Zest Innovation" компанияси вакиллари иштирок этди. Шунингдек, "Jingdong" ва "Alibaba" компанияларининг Ўзбекистондаги расмий вакиллари ҳам қатнашди.
Учрашувларда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар хитойлик инвесторлар ва логистика соҳаси мутахассислари билан халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.