Ўзбекистоннинг 20 тадан ортиқ тўқимачилик корхонаси “Интерткань-2026”да қатнашмоқда

© intertkan.ruВ Москве на "Интерткань-2026" открылся национальный стенд "Made in Uzbekistan"
В Москве на Интерткань-2026 открылся национальный стенд Made in Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон корхоналари ип-калавадан тайёр маҳсулотгача бўлган ассортиментини тақдим этмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Москва шаҳрида ўтаётган “Интерткань-2026. Баҳор” халқаро тўқимачилик ва енгил саноат кўргазмасида Ўзбекистоннинг 20 тадан ортиқ маҳаллий тўқимачилик корхонаси иштирок этмоқда. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маълум қилди.
Корхоналар 180 квадрат метр майдонда ташкил этилган ягона миллий стендда “Made in Uzbekistan” бренди остида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Экспозицияда ип-калавадан тортиб тайёр тўқимачилик маҳсулотларигача бўлган кенг турдаги маҳсулотлар тақдим этилган.
Кўргазма 17–19 март кунлари Москвадаги “Крокус Экспо” мажмуасида бўлиб ўтмоқда. У Россия ва МДҲдаги йирик тармоқ майдонларидан бири бўлиб, унда турли давлатлардан етакчи компаниялар қатнашмоқда.
Қайд этилишича, мазкур кўргазмада иштирок этиш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун экспорт географиясини кенгайтириш, янги ҳамкорлар топиш ва “Made in Uzbekistan” брендини халқаро бозорда илгари суриш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2026 йил 12 январдаги фармони билан Россияда енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ваколатхонасини очиш, шунингдек, маҳаллий компаниялар иштирокини қўллаб-қувватланадиган 5 та халқаро енгил саноат кўргазмаси рўйхати тасдиқланган.

КенгайтиришЙиғиштириш
В Москве проходит Международная аутсорсинговая выставка-платформа BEE-TOGETHER.ru - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Москвадаги кўргазмада Ўзбекистоннинг 60 тадан ортиқ компанияси иштирок этмоқда
Янгиликлар лентаси
0