https://sputniknews.uz/20260408/uzbekistan-arzon-xorij-yonalish-56776701.html
Ўзбекистон россияликлар учун майда энг арзон хорижий йўналишлардан бири бўлади
Ўзбекистон россияликлар учун майда энг арзон хорижий йўналишлардан бири бўлади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил май байрамлари учун Ўзбекистон россияликлар учун энг фойдали хорижий йўналишлардан бири деб топилди. Тадқиқотга кўра, яшаш ва парвознинг умумий қиймати 24,4 минг рублни ташкил этган.
2026-04-08T14:11+0500
2026-04-08T14:11+0500
2026-04-08T14:11+0500
туризм
сайёҳлар
россия
туристлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55130848_0:115:1107:737_1920x0_80_0_0_d80d184e12df9a8009e795d88a20492e.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь 2026 йил май ойида россияликларнинг дам олиши учун яшаш ва парвозларнинг умумий қиймати бўйича энг арзон халқаро йўналишлардан бири бўлади. Бу ҳақда ТАСС “Яндекс Саёҳат” тадқиқоти маълумотларига таяниб хабар берди.Тадқиқотга кўра, май байрамлари даврида Беларусда яшаш ва парвознинг умумий қиймати 23,5 минг рублни ташкил этган. Ўзбекистонга саёҳат 24,4 минг рубль, Қозоғистонга эса 28,7 минг рублга баҳоланган. Энг қиммат хорижий йўналишлар эса Қирғизистон — 41,4 минг рубль, Туркия — 42,8 минг рубль ва Хитой — 48,4 минг рубль бўлган.Ўзбекистонга қизиқишнинг сақланиб қолаётгани транспорт жиҳатдан қулайлик билан ҳам изоҳланади. "Uzbekistan Airways" маълумотларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва бошқа шаҳарлардан Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Самара, Тюмень, Уфа, Екатеринбург ва Новосибирск каби Россия шаҳарларига парвоз йўналишлари кўрсатилган.Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳам сўнгги йилларда виза тартиб-таомиллари соддалаштирилаётгани, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси модернизация қилинаётгани, янги туристик йўналишлар яратилаётганини қайд этган.
https://sputniknews.uz/20260406/sayyohlar-uzbekistan-tanlov-56741233.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55130848_5:72:891:737_1920x0_80_0_0_b5e18236e282f50d5421409e0881fc00.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, май байрамлари, яндекс саёҳат, тасс, туристлар, парвоз, дам олиш, рубль, халқаро йўналишлар
ўзбекистон, россия, май байрамлари, яндекс саёҳат, тасс, туристлар, парвоз, дам олиш, рубль, халқаро йўналишлар
Ўзбекистон россияликлар учун майда энг арзон хорижий йўналишлардан бири бўлади
“Яндекс Саёҳат” тадқиқотига кўра, 2026 йил май байрамларида Ўзбекистон россияликлар учун яшаш ва парвозлар умумий қиймати бўйича энг арзон хорижий йўналишлардан бири бўлади.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь 2026 йил май ойида россияликларнинг дам олиши учун яшаш ва парвозларнинг умумий қиймати бўйича энг арзон халқаро йўналишлардан бири бўлади. Бу ҳақда ТАСС “Яндекс Саёҳат” тадқиқоти маълумотларига таяниб
хабар берди.
Тадқиқотга кўра, май байрамлари даврида Беларусда яшаш ва парвознинг умумий қиймати 23,5 минг рублни ташкил этган. Ўзбекистонга саёҳат 24,4 минг рубль, Қозоғистонга эса 28,7 минг рублга баҳоланган. Энг қиммат хорижий йўналишлар эса Қирғизистон — 41,4 минг рубль, Туркия — 42,8 минг рубль ва Хитой — 48,4 минг рубль бўлган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатга туризм мақсадида 984,4 минг россиялик келган. 2026 йилнинг январь–февраль ойларида эса Россиядан 123 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган.
Ўзбекистонга қизиқишнинг сақланиб қолаётгани транспорт жиҳатдан қулайлик билан ҳам изоҳланади. "Uzbekistan Airways" маълумотларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва бошқа шаҳарлардан Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Самара, Тюмень, Уфа, Екатеринбург ва Новосибирск каби Россия шаҳарларига парвоз йўналишлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳам сўнгги йилларда виза тартиб-таомиллари соддалаштирилаётгани, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси модернизация қилинаётгани, янги туристик йўналишлар яратилаётганини қайд этган.