https://sputniknews.uz/20260408/uy-joy-qurilish-56771549.html
Қурилишлар бўйича 24,4 млрд сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди
Қурилишлар бўйича 24,4 млрд сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кўп квартирали уй-жой қурилиши бўйича 2057 та мурожаат ўрганилди. Натижада 24,4 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди, асосий шикоятлар эса сифат, муддат ва асоссиз тўловлар билан боғлиқ бўлди.
2026-04-08T11:33+0500
2026-04-08T11:33+0500
2026-04-08T11:34+0500
ўзбекистон
жамият
кўп квартирали уйлар
янги уйлар
қурилиш
шикоят
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/956/28/9562872_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_d8d732164ae30a11778f95ba999a7b26.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Кўп квартирали уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилиши натижасида 24,4 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил ҳамда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида кўп квартирали уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан жами 2057 та мурожаат келиб тушган.Қўмита томонидан ушбу мурожаатларнинг 1529 таси ёки 74,3 фоизи ижобий ҳал этилган. Натижада қарийб 24,4 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланган.Жумладан, 708 та ҳолатда қурувчи корхоналар томонидан кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари сифатсиз бажарилган. Яна 693 та мурожаатда уй-жойлар шартномада белгиланган муддатда топширилмагани қайд этилган.Шунингдек, 278 та ҳолатда кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олингани, 27 та мурожаат эса қурилиш билан боғлиқ бошқа масалаларга тааллуқли экани маълум бўлди.Жорий йилнинг январь-февраль ойларида эса кўп квартирали хонадонларни харид қилиш бўйича 350 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларда ҳам фуқаролар асосан шу каби муаммоларга дуч келганини билдирган.
https://sputniknews.uz/20260209/xonadon-sotuv-qonunbuzilishlar-raqobat-qomita-55559014.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/956/28/9562872_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7e02e350501210b9467ee53332b00974.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, рақобат қўмитаси, кўп квартирали уй-жой, қурилиш, истеъмолчилар, 24,4 млрд сўм, мурожаатлар, сифатсиз қурилиш, уйни топшириш муддати, кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ
ўзбекистон, рақобат қўмитаси, кўп квартирали уй-жой, қурилиш, истеъмолчилар, 24,4 млрд сўм, мурожаатлар, сифатсиз қурилиш, уйни топшириш муддати, кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ
Қурилишлар бўйича 24,4 млрд сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди
11:33 08.04.2026 (янгиланди: 11:34 08.04.2026) Рақобат қўмитаси квартирали уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг 1529 таси ёки 74,3 фоизи ижобий ҳал этган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Кўп квартирали уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилиши натижасида 24,4 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
маълумотига кўра, 2025 йил ҳамда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида кўп квартирали уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан жами 2057 та мурожаат келиб тушган.
Қўмита томонидан ушбу мурожаатларнинг 1529 таси ёки 74,3 фоизи ижобий ҳал этилган. Натижада қарийб 24,4 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланган.
Хусусан, 2025 йил давомида 1700 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ўрганишлар давомида энг кўп муаммолар қурилиш сифати ва уйларни топшириш муддати билан боғлиқ экани аниқланган.
Жумладан, 708 та ҳолатда қурувчи корхоналар томонидан кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари сифатсиз бажарилган. Яна 693 та мурожаатда уй-жойлар шартномада белгиланган муддатда топширилмагани қайд этилган.
Шунингдек, 278 та ҳолатда кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олингани, 27 та мурожаат эса қурилиш билан боғлиқ бошқа масалаларга тааллуқли экани маълум бўлди.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида эса кўп квартирали хонадонларни харид қилиш бўйича 350 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларда ҳам фуқаролар асосан шу каби муаммоларга дуч келганини билдирган.