https://sputniknews.uz/20260407/prezident-sport-vazifalar-56760353.html
Президент ҳокимлар ва ректорларга спорт бўйича янги вазифалар юклади
Президент ҳокимлар ва ректорларга спорт бўйича янги вазифалар юклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент раислигидаги йиғилишда спорт мактаблари фаолиятини натижага боғлаш, ютуқли мактабларни қўшимча 500 млн сўмдан рағбатлантириш, ректорлар ва федерацияларга янги вазифалар юклаш топширилди.
2026-04-07T18:16+0500
2026-04-07T18:16+0500
2026-04-07T18:26+0500
ўзбекистон
спорт
шавкат мирзиёев
маҳалла
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/07/56760137_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_5f6c6ca93923ea43c5f2fae0e0911b90.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгуси устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Сўнгги тўққиз йилда 1,5 мингдан зиёд маҳаллада 1 минг 774 та замонавий спорт майдончаси қурилгани, жойларда 200 тадан зиёд йирик спорт иншоотлари, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари иш бошлагани таъкидланди. Спорт билан профессионал тарзда шуғулланадиган ёшлар сони 2 карра ошди, олимпия терма жамоалар спортчилари 2 баробар, паралимпия бўйича 3 баробар кўпайди.Шу билан бирга, йиғилишда аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ишлари сустлиги, айрим ҳокимларнинг бу соҳага етарлича эътибор бермаётгани танқид қилинди. Ҳокимлар олдига ҳар бир мактабда спорт тўгараклари учун шароит яратиш ва қамровни кенгайтириш вазифаси қўйилди.Энди спорт мактаби директорлари, мураббийлар ва жамоалар иш услубини ўзгартириб, ҳар бир йўналиш бўйича ўсиш нуқталарини аниқ белгилаши кераклиги айтилди. Улар фаолиятини ўқувчилар натижаси билан боғлаш, ютуққа эришган спорт мактабларини эса амалдаги рағбатлантиришдан ташқари қўшимча яна 500 миллион сўмдан мукофотлаш топширилди. Олий таълим муассасаларида спортни ташкил этиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди. Мисол сифатида Термиз давлат университети тажрибаси келтирилди: бу ерда 4 та клуб орқали 5 минг талаба 18 та спорт турига жалб қилинган, талабалар ўтган йили халқаро мусобақаларда 18 та медални қўлга киритган.Федерациялар ҳамкор ва маблағ жалб қилиш, тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ишлаш бўйича амалий таклифлар деярли йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Шу сабаб 26 та федерациядаги бош котиблар ва бошқарув кадрлари фаолиятини ўрганиб, лавозимига мос келмайдиганларини алмаштириш вазифаси қўйилди. Эндиликда ҳар бир ихтисослашган тиббиёт маркази спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилиб, терма жамоа аъзоларининг соғлиғини мунтазам диагностика қилади, жароҳат хавфини баҳолайди ва мураббийларга тиббий тавсиялар беради.Янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт университетида спорт диетологи, физиология ва психология, Фармацевтика институтида эса соғлом овқатланиш бўйича мутахассис тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, мутасаддиларга спорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш дастурини ҳам қамраб олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20260126/prezident-oca-assambleya-ishtirok-55278736.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/07/56760137_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_c66efea341f8624efcee46266b843bc1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, спорт, видеоселектор, спорт мактаблари, 500 миллион сўм, федерациялар, ҳокимлар, ректорлар, термиз давлат университети, спорт тиббиёти
шавкат мирзиёев, спорт, видеоселектор, спорт мактаблари, 500 миллион сўм, федерациялар, ҳокимлар, ректорлар, термиз давлат университети, спорт тиббиёти
Президент ҳокимлар ва ректорларга спорт бўйича янги вазифалар юклади
18:16 07.04.2026 (янгиланди: 18:26 07.04.2026) Йиғилишда спорт мактаблари фаолиятини натижага боғлаш, ютуқли муассасаларни қўшимча рағбатлантириш ва олийгоҳларда спорт ишларини кучайтириш топширилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгуси устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Сўнгги тўққиз йилда 1,5 мингдан зиёд маҳаллада 1 минг 774 та замонавий спорт майдончаси қурилгани, жойларда 200 тадан зиёд йирик спорт иншоотлари, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари иш бошлагани таъкидланди. Спорт билан профессионал тарзда шуғулланадиган ёшлар сони 2 карра ошди, олимпия терма жамоалар спортчилари 2 баробар, паралимпия бўйича 3 баробар кўпайди.
Биргина ўтган йилнинг ўзида спортчилар халқаро ареналарда 452 та олтин, 418 та кумуш ва 501 та бронза медали соҳиби бўлди, уларнинг 50 нафардан зиёди жаҳон ва Осиё рекордларини янгилади.
Шу билан бирга, йиғилишда аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ишлари сустлиги, айрим ҳокимларнинг бу соҳага етарлича эътибор бермаётгани танқид қилинди. Ҳокимлар олдига ҳар бир мактабда спорт тўгараклари учун шароит яратиш ва қамровни кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Энди спорт мактаби директорлари, мураббийлар ва жамоалар иш услубини ўзгартириб, ҳар бир йўналиш бўйича ўсиш нуқталарини аниқ белгилаши кераклиги айтилди. Улар фаолиятини ўқувчилар натижаси билан боғлаш, ютуққа эришган спорт мактабларини эса амалдаги рағбатлантиришдан ташқари қўшимча яна 500 миллион сўмдан мукофотлаш топширилди.
Олий таълим муассасаларида спортни ташкил этиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди. Мисол сифатида Термиз давлат университети тажрибаси келтирилди: бу ерда 4 та клуб орқали 5 минг талаба 18 та спорт турига жалб қилинган, талабалар ўтган йили халқаро мусобақаларда 18 та медални қўлга киритган.
Шу муносабат билан 207 та олийгоҳ ректорларига мазкур тажрибани ўрганиш ва спорт бўйича бир йиллик аниқ режа ишлаб чиқиш топширилди.
Федерациялар ҳамкор ва маблағ жалб қилиш, тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ишлаш бўйича амалий таклифлар деярли йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Шу сабаб 26 та федерациядаги бош котиблар ва бошқарув кадрлари фаолиятини ўрганиб, лавозимига мос келмайдиганларини алмаштириш вазифаси қўйилди.
Эндиликда ҳар бир ихтисослашган тиббиёт маркази спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилиб, терма жамоа аъзоларининг соғлиғини мунтазам диагностика қилади, жароҳат хавфини баҳолайди ва мураббийларга тиббий тавсиялар беради.
Янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт университетида спорт диетологи, физиология ва психология, Фармацевтика институтида эса соғлом овқатланиш бўйича мутахассис тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Шунингдек, мутасаддиларга спорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш дастурини ҳам қамраб олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.