https://sputniknews.uz/20260126/prezident-oca-assambleya-ishtirok-55278736.html
Хоккей ва волейболни ривожлантириш: Мирзиёев OCA Бош ассамблеясида иштирок этди
Хоккей ва волейболни ривожлантириш: Мирзиёев OCA Бош ассамблеясида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
OCA ассамблеяси доирасида Ўзбекистон спорт федерациялари 20+ битим имзолади, Шайх Жавъан "Шон-шараф" ордени билан тақдирланди.
2026-01-26T16:31+0500
2026-01-26T16:31+0500
2026-01-26T16:31+0500
шавкат мирзиёев
спорт
тошкент
хоккей
мукофот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1a/55277773_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fa6ad41e82e43e2e1ddee1452bbb75d9.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Тадбирда етакчи халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашди.Халқаро ва Осиё спорт ташкилотлари Ўзбекистон миллий спорт федерациялари билан 20 дан ортиқ битимлар имзолагани таъкидланди.Хусусан:Тадбир якунида шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва спорт ташаббусларини илгари суришга қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг "Шон-шараф" ордени билан тақдирланди.
https://sputniknews.uz/20260126/asia-olimpiya-kengash-assambleya-boshlanish-55258540.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1a/55277773_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d8041db030d2ece819a1dadd1c644b19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев, oca, осиё олимпия кенгаши, шайх жавъан, спорт битимлари, бўстонлиқ, волейбол клуби, хоккей стадиони, кураш академияси, шон-шараф ордени
мирзиёев, oca, осиё олимпия кенгаши, шайх жавъан, спорт битимлари, бўстонлиқ, волейбол клуби, хоккей стадиони, кураш академияси, шон-шараф ордени
Хоккей ва волейболни ривожлантириш: Мирзиёев OCA Бош ассамблеясида иштирок этди
Президент OCA Бош ассамблеясида иштирок этиб, Ўзбекистон спорт федерациялари халқаро ташкилотлар билан 20 тадан ортиқ битим имзолаганини қайд этди ва инфратузилма лойиҳаларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Тадбирда етакчи халқаро ва минтақавий спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашди.
Шавкат Мирзиёев шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайлангани билан табриклади ҳамда Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
Халқаро ва Осиё спорт ташкилотлари Ўзбекистон миллий спорт федерациялари билан 20 дан ортиқ битимлар имзолагани таъкидланди.
Халқаро оғир атлетика федерацияси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика спорт клубини илмий ёндашув асосида ривожлантиришга кўмаклашади;
Бирлашган кураш дунёси ташкилоти Минтақавий спорт курашлари академиясини ташкил этади;
Осиё волейбол конфедерацияси ҳар бир вилоятда 1 тадан волейбол спорт клуби бунёд этади;
Чим устида хоккей халқаро федерациясининг техник кўмагида 2 та стадион қурилади.
Тадбир якунида шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва спорт ташаббусларини илгари суришга қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг "Шон-шараф" ордени билан тақдирланди.