НКМК 2030 йилгача олтин ишлаб чиқаришни 125 тоннага етказмоқчи

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишМесторождение золота
Месторождение золота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2026
Oбуна бўлиш
Асосий ўсиш Мурунтов, Қоқпатас ва Довғизтов конлари ҳисобига кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи Навоий кон-металлургия комбинати 2030 йилга бориб йиллик олтин ишлаб чиқаришни 125 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни эса 200 тоннага етказишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси маълумотларига таяниб хабар берди.
Бу мақсадларга эришиш учун НКМКда йирик инвестиция лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
НКМКнинг расмий маълумотига кўра, комбинат 2025 йил якунлари бўйича 98,2 тонна олтин ишлаб чиқарди, бу бир йил олдингидан 2,1 фоизга кўп. Шунингдек, 2025 йилда корхона 135,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, инвестиция дастури доирасида 561 миллион доллар ўзлаштирган.

Комиссия ахборотига кўра, ишлаб чиқаришни оширишда Мурунтов конини ўзлаштиришнинг навбатдаги босқичлари, гидрометаллургия қувватларини кенгайтириш, шунингдек, Қоқпатас ва Довғизтов конларида қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш асосий ўрин тутади.

Шу билан бирга, президентнинг Олий Мажлисга мурожаатида Навоийдаги олтин конларида янги лойиҳаларни ишга тушириш, “Мурунтов”нинг навбатдаги босқичи ва кумуш конлари бўйича йирик ташаббуслар ҳисобидан 2030 йилгача мамлакат бўйича олтин ишлаб чиқаришни 175 тоннага етказиш режаси ҳам айтилган.
Маълумот учун: НКМК олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. Комбинатда сўнгги йилларда қимматбаҳо металл ишлаб чиқариш йилига 100 тонна атрофида бўлган.
В Узбекистане инфляция снизится до 7,4% на фоне роста внутреннего спроса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Мирзиёев: 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади
Янгиликлар лентаси
0