Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

БМТ шафелигидаги йиғилишда Осиё ва Европани боғловчи Транссиб темир йўли муҳокама қилинди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишПоезда на Транссибирской железнодорожной магистрали
Поезда на Транссибирской железнодорожной магистрали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2026
Oбуна бўлиш
Бу йўналиш Шарқий Осиё ва Европа ўртасидаги асосий темир йўл йўлакларидан бири саналади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) вакиллари Россия томонидан БМТ шафелигида ташкил этилган 1-сонли Евро-Осиё темир йўл йўналишини бошқариш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг биринчи кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Гап Шарқий Осиё ва Европа ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар учун муҳим аҳамиятга эга темир йўл йўналиши ҳақида бормоқда. 1-сонли Евро-Осиё транспорт алоқаси маршрути Евроосиё ҳудудидаги энг асосий темир йўл йўлакларидан бири бўлиб, юк ташувида Осиё билан Европани боғлайди.
Тадбирда ЕИК Транспорт ва инфратузилма департаменти директори ўринбосари Леонид Цоколов ЕОИИ давлатлари Евроосиё транспорт йўлаклари ва ўтказиш пунктларини мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Унинг таъкидлашича, бу ишлар айниқса "Шимол — Жануб" ва "Шарқ — Ғарб" йўналишларидаги халқаро транспорт йўлакларини кенгайтириш, шунингдек 1-сонли Евро-Осиё темир йўл йўналиши салоҳиятини ошириш шароитида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Маълумот учун: Транссиб номи билан танилган 1-сонли Евро-Осиё транспорт алоқаси БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси маконидаги Европа ва Шарқий Осиёни боғловчи энг йирик ҳамда энг узун темир йўл йўналиши ҳисобланади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Контейнеровоз Fesco Diomid прибыл в порт Владивостока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва АСЕАН денгиз юк ташувлари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0