ЕОИИ ва АСЕАН денгиз юк ташувлари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
ЕОИИ ва АСЕАН денгиз юк ташувлари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ва АСЕАН мамлакатлари денгиз орқали юк ташиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Томонлар логистика хизматлари, порт инфратузилмаси, рақамли йўлаклар, “ягона дарча” тизими ва хавфсизлик масалалари бўйича тажриба алмашди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. ЕОИИ ва АСЕАН мамлакатлари денгиз орқали юк ташиш соҳасидаги ҳамкорлик, логистика ва рақамли ечимларни муҳокама қилди. Бу ҳақда 16 март куни ЕИК майдонида бўлиб ўтган қўшма тармоқ семинарида маълум қилинди.Семинарда АСЕАН мамлакатлари ва ЕОИИга аъзо давлатларда денгиз юк ташувларини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, соҳада хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, денгиз транспортини рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.ЕОИИ мамлакатлари вазирликлар вакиллари АСЕАН давлатлари билан логистика хизматлари, порт инфратузилмаси ва рақамли йўлакларни ривожлантириш бўйича маълумот алмашди.АСЕАН мамлакатларидаги ҳамкасблар кемачиликда муқобил ёқилғи турлари билан ишлаш хавфсизлиги ва денгиз транспортида “ягона дарча”ни ривожлантириш бўйича амалий тажрибаси билан ўртоқлашди.Семинар иштирокчилари ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.Тадбир якунлари бўйича ЕОИИ ва АСЕАН ўртасидаги денгиз юк ташувлари соҳасида самарали ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган хулосалар ва тавсиялар акс этган ҳужжат тайёрланади.
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири денгиз орқали юк ташиш халқаро савдода муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. ЕОИИ ва АСЕАН мамлакатлари денгиз орқали юк ташиш соҳасидаги ҳамкорлик, логистика ва рақамли ечимларни муҳокама қилди. Бу ҳақда 16 март куни ЕИК майдонида бўлиб ўтган қўшма тармоқ семинарида маълум қилинди.
Семинарда АСЕАН мамлакатлари ва ЕОИИга аъзо давлатларда денгиз юк ташувларини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, соҳада хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, денгиз транспортини рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
“Денгиз орқали юк ташиш халқаро савдода муҳим ўрин тутади, бу соҳадаги ҳамкорлик ва тажриба алмашиш минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлаши мумкин”, — деди ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев.
ЕОИИ мамлакатлари вазирликлар вакиллари АСЕАН давлатлари билан логистика хизматлари, порт инфратузилмаси ва рақамли йўлакларни ривожлантириш бўйича маълумот алмашди.
АСЕАН мамлакатларидаги ҳамкасблар кемачиликда муқобил ёқилғи турлари билан ишлаш хавфсизлиги ва денгиз транспортида “ягона дарча”ни ривожлантириш бўйича амалий тажрибаси билан ўртоқлашди.
“АСЕАНнинг муваффақиятли амалиётларини жорий этиш ЕОИИга Европа ва Осиё ўртасидаги транзит транспорт-иқтисодий алоқаларда интеграциясини мустаҳкамлаш ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш имконини беради”, — деди ЕИК Транспорт ва инфратузилма департаменти директори Рустан Дженалинов.
Тадбир якунлари бўйича ЕОИИ ва АСЕАН ўртасидаги денгиз юк ташувлари соҳасида самарали ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган хулосалар ва тавсиялар акс этган ҳужжат тайёрланади.
АСЕАН
АСЕАН - Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси, иқтисодий, сиёсий ва амалий ҳамкорлик бўйича минтақавий бирлашма. Ҳозирда унга 11 та давлат киради: Бруней, Вьетнам, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Малайзия, Мьянма, Сингапур, Таиланд, Филиппин ва Тимор-Лесте.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.