Эрон бир кунда иккита АҚШ самолётини уриб туширди

© Sputnik / Александр Ковалев / Медиабанкка ўтишИстребитель F-16
Истребитель F-16 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2026
Oбуна бўлиш
Эрон томонидан зарба берилган Американиг А-10 ҳужум самолёти Қувайтда ҳалокатга учради.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Эрон томонидан уриб туширилган АҚШнинг А-10 ҳужумчи самолёти Қувайтда ҳалокатга учради, деб хабар беради АҚШнинг NBC ахборот агентлиги.
"А-10 Қувайт ҳаво ҳудудига етиб бора олди, у ерда учувчи катапульта қилди, шундан сўнг самолёт ҳалокатга учради", дейилади хабарда.
Шундай қилиб, тармоқнинг таъкидлашича, Эрон бир сутка ичида иккита Америка самолётини уриб туширган F-15 ва А-10. Ундан ташқари Эрон ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари АҚШнинг иккита Black Hawk вертолётига ҳам зарба берган.

Маълумот учун, АҚШ президенти Доналд Трамп бир кун олдин халққа мурожаат қилиб, Эрон тўлиқ мағлубиятга учраганини эълон қилганидан сўнг содир бўлди.
Жума куни New York Times Форс кўрфазида А-10 ҳужум самолётининг ҳалокатга учраганини хабар қилди. Газетанинг хабар беришича, учувчи омон қолган. Эрон армияси кейинчалик самолётнинг йўқ қилинганини тасдиқлади.

АҚШ ва Исроилниг Эронга ҳужуми бошланганидан бери АҚШ ҳаво кучлари 30 дан ортиқ самолётларини йўқотган. Улар орасида 3та ҳавода ёқилғи қуйиш, самолётлари, битта радар самолёт, битта F-35 "кўринмас" самолёт ва бошқалар бор.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.

Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.

Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Иран атакой по американским базам на Ближнем Востоке нанес ущерб как минимум на $800 млн, пишет BBC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2026
Эрон АҚШ самолётини уриб туширди ва учувчини қўлга олган бўлиши мумкин — Тасним
Иран уничтожил самолет США стоимостью 500 миллионов долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Эрон йўқ қилган 500 миллион долларлик АҚШ самолёти нимаси билан қимматли эди
Янгиликлар лентаси
0