Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Бастрикин: Украина ҳужумлари оқибатида Россияда 1249 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишГубернатор Хабаровского края С. Фургал доставлен в СК РФ.
Губернатор Хабаровского края С. Фургал доставлен в СК РФ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Oбуна бўлиш
Украинанинг Россиянинг операция ҳудудидан ташқаридаги 51 та субъектига ҳужумлари бўйича 4746 та жиноий иш қўзғатилган.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикиннинг маълум қилишича, махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина ҳужумлари бўйича Россиянинг операция ҳудудидан ташқарида жойлашган 51 та субъектида содир этилган ҳужумлар юзасидан 4746 та жиноий иш қўзғатилган.
Унинг айтишича, бу ҳужумлар оқибатида 1249 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 5,7 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Бастрикин Европа давлатлари аввалданоқ Украинани молиялаштириш ва қурол-яроғ билан таъминлашга жалб қилинганини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, бу қарорларни қабул қилаётганлар Киев режими Россия фуқароларига қарши содир этаётган жиноятларга шерик эканини тушунмаслиги мумкин эмас.
У, шунингдек, Херсон вилоятининг Хорли қишлоғида Янги йил кечаси кафе ва меҳмонхонага уюштирилган зарба бўйича тергов тафсилотларини ҳам очиқлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужумдан кўрилган зарар 60 миллион рублдан ошган.
Тергов маълумотига кўра, зарбада қўлланган учта дроннинг ҳар бири 25 килограмм тротил эквивалентидаги портловчи модда билан жиҳозланган, ўт олдириш таъсирини кучайтириш учун эса уларга қўшимча термит-аралашма ҳам ўрнатилган.
Тергов версиясига кўра, Хорлидаги ҳужумга алоқадорликда уч нафар украиналик қўмондон аниқланган. Бастрикиннинг айтишича, улар орасида Украина Қуролли кучлари полковниги Андрей Дзяний*, учувчисиз тизимлар кучлари қўмондони Роберт Бровди ва Украина ҳарбий разведкасининг собиқ раҳбари Кирилл Буданов* бор. Уларга террорчилик ҳаракатини содир этиш бўйича сиртдан айблов эълон қилинган.

Херсон вилояти губернатори Владимир Сальдо 1 январь куни Украина Қуролли кучлари тинч аҳоли Янги йилни кутиб олаётган жой - Хорлидаги Қора денгиз соҳилидаги кафе ва меҳмонхонага дронлар билан мақсадли зарба бергани ҳақида хабар берган эди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу теракт бўйича жавобгарликка тортиш муддати қўлланмайди, барча алоқадорлар қаерда бўлишидан қатъи назар қидирилади ва жавобгарликка тортилади.

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 29 киши, жумладан, икки нафар вояга етмаган ҳалок бўлган, камида 60 киши жароҳатланган.

КенгайтиришЙиғиштириш
*Россиянинг Росфинмониторинг томонидан экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган.
Последствия атаки дронов ВСУ на кафе и гостиницу в Хорлах в Херсонской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Хорлидаги теракт қурбонлари сони 27 кишига етди.
Янгиликлар лентаси
0