https://sputniknews.uz/20260401/mirziyoev-kazakhstan-tiv-rahbar-muhokama-56635087.html
Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбари билан нодир металлар, космос ва туризмни муҳокама қилди
Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбари билан нодир металлар, космос ва туризмни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди. Учрашувда савдо, саноат, транспорт, нодир металлар, туризм ва гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
2026-04-01T09:16+0500
2026-04-01T09:16+0500
2026-04-01T10:05+0500
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
сиёсат
ҳамкорлик
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/01/56634909_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_bba2914dfae128c78c1f0eccdba6ddd4.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги фаол мулоқот юқори баҳоланди. Қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали ишлаётгани, товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бораётгани қайд этилди.Томонлар иқтисодий лойиҳаларни жадаллаштириш, нодир металлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сайёҳлик оқимини ошириш, шунингдек, космос ва креатив иқтисодиёт йўналишларида гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.Учрашувда бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатга оид масалалар юзасидан фикр алмашиш муҳимлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260331/uzbekistan-kazakhstan-tiv-dastur-imzolanish-56626120.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/01/56634909_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_62f3ea57adca9edb1d2f82a871b1d378.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ермек кошербаев, ўзбекистон, қозоғистон, ўзбекистон шериклик, иттифоқчилик, нодир металлар, туризм, космос, креатив иқтисодиёт, гуманитар ҳамкорлик
шавкат мирзиёев, ермек кошербаев, ўзбекистон, қозоғистон, ўзбекистон шериклик, иттифоқчилик, нодир металлар, туризм, космос, креатив иқтисодиёт, гуманитар ҳамкорлик
Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбари билан нодир металлар, космос ва туризмни муҳокама қилди
09:16 01.04.2026 (янгиланди: 10:05 01.04.2026) Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев билан учрашувда иқтисодий лойиҳалар, нодир металлар, туризм ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги фаол мулоқот юқори баҳоланди. Қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали ишлаётгани, товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бораётгани қайд этилди.
Шунингдек, саноат, энергетика, транспорт, экология ва сув ресурсларидан фойдаланиш соҳаларидаги кооперация кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар иқтисодий лойиҳаларни жадаллаштириш, нодир металлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сайёҳлик оқимини ошириш, шунингдек, космос ва креатив иқтисодиёт йўналишларида гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Учрашувда бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатга оид масалалар юзасидан фикр алмашиш муҳимлиги қайд этилди.