Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВлари 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастур имзолади

© Baxtiyor Saidov/TelegramБахтиёр Саидов провел встречу с министром иностранных дел Казахстана Ермеком Кошербаевым
Бахтиёр Саидов провел встречу с министром иностранных дел Казахстана Ермеком Кошербаевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури имзоланди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев билан учрашув ўтказди. Музокаралар якунида икки давлат ТИВлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури имзоланди.
Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал суръатда ривожланганини қайд этди.
Музокараларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик ва ташқи сиёсий идоралар ўртасидаги мувофиқлашув масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар мавжуд алоқалар суръати юқори эканини ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият борлигини таъкидлади.
Казахстан и Узбекистан подписали солидный пакет документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Қозоғистон билан салмоқли келишувлар тўплами имзоланди
Янгиликлар лентаси
0